Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Наврўз байрами муносабати билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.

Кейинги йилларда Хитой-Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида ижобий ривожланиш тенденцияси сақланиб турибди. Сиёсий ўзаро ишонч муттасил мустаҳкамланмоқда, «Бир макон, бир йўл»ни биргаликда амалга оширишда салмоқли натижаларга эришилди, мамлакатларимиз халқаро майдонда фаол ва самарали ҳамкорлик қилмоқда. Буларнинг барчаси Хитой-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантиришда кенг истиқболлар очмоқда. Хитой ва Ўзбекистон коронавирус эпидемиясига қарши биргаликда курашишда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, яқиндан ҳамкорлик қилаётгани икки томонлама алоқаларда юксак даражага эришилганини намойиш этмоқда. Мен буни юксак қадрлайман.

Мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида муносабатларимизни узлуксиз мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан яқин мулоқотларни давом эттиришга тайёрман.

Сизга мустаҳкам соғлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда катта муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман!

Си Цзиньпин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

Бошқа хабарлар | 其他新闻

«Биз биргаликда, албатта, бу вирус устидан ғалаба қозонамиз»
Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Коронавирус пандемияси шароитида дунё ҳамжамиятида дўстона алоқалар, хайрихоҳлик муносабатлари янада чуқурроқ илдиз отмоқда. Хитой Халқ Республикаси томонидан ...
Хитой Халқ Республикаси ташкил топган кун
Ҳар йили 1 октябрь санасида Хитойдаги энг асосий давлат байрами — Хитой Халқ Республикаси ташкил топган кун кенг нишонланади. 1949 йилнинг айни шу санасида ...
Сянган’да «Севги ва романтика» деб номланган чироқлар шоу фестивали
Хитойнинг Сянган (香港 xiānggǎng) шаҳрида Халқаро чироқлар санъат кўргазмаси очилди. Кўргазманинг асосий мавзуси - «Севги ва романтика».
Ҳайкаллар суратидаги мевалар (фото)
Хитойда мевали ҳайкалларни яратиш урфга айланган. Исо, Будда, Конфуций, Мао Зедонг, чақалоқ сурати акс этган мева ва сабзавотлар мамлакатнинг супермаркетларида ҳаридоргир. Авваллари сабзавот ва мевалардан ...
Хитой рақси
Хитойнинг ўзига хос мусиқа, санъат, адабиёт, рақси – буларнинг барчаси чиройли, уйғун ва мукаммал бўлиш истагига бўйсунади. Хитой рақси аввалига турли маросим ва диний ҳаракатлар ...
Хитой ҳукмдоридан темурийзода Шоҳрухга юборилган ов қушлари
1419 йил – тарихчи олим Фасиҳ Хавофийнинг “Мужмали Фасиҳий” асарида қайд этилишича, Хитой ҳукмдори Дай-Минг-Хоннинг Ли-Тожин ва Хан-Тожин исмли элчилари амирзода Шоҳрух бошчилик қилаётган Темурийлар ...
Чжэнчжоу баҳор байрами учун тайёргарликни бошлаб юборди (фото)
Янги йилга тайёргарлик Ҳенан провинциясининг Чжэнчжоу аҳолиси билан бошланди. Хитойда янги йил байрами бу йил 5 февралда нишонланади. Бу байрам одатда 21 январь ва 21 ...
Чой маросими
Кўк чойни қандай дамлаш керак? Чой жасминдошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, унинг баргларидан шифобахш, тинчлантирувчи ичимлик тайёрланади. Чойнинг асл ватани – Хитой. У VIII асрга ...
Хитойда «Триллионер мегаполис»лар сони ортмоқда
2020 йил охирига келиб, Хитойда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи 1 триллион юандан зиёд бўлган шаҳарлар сони олтитага ўсди. Ҳозир мамлакатда 23 та "триллионер-мегаполис" ...
Хитой пойтахтида Тарвуз фестивали очилди
Пекин яқинидаги Дасин туманида 31- тарвуз фестивали очилди. Анъанага кўра, тадбирга мамлакатнинг барча ҳудудларидан фермерлар ўзлари етиштирган антиқа, томошабоп тарвузларини олиб келади. Фото: Синьхуа Фестивал доирасида ...
Хитойда Янги йил байрами бошланди
Хитойликлар янги йилни ой тақвими бўйича нишонлашни бошладилар. Пандемия сабабли, хитойликларнинг хориждаги анъанавий парадлари, масалан, Лондон ва Ню-Ёркдаги парадлар бекор қилинди. Бироқ, Хитойнинг ўзида пандемия ...
Цзянь Янь хоним Президентга ўз миннатдорлигини ўзбек тилида изҳор этди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда қатнашди ва нутқ сўзлади. Шунингдек, тадбир давомида тақдирлаш маросими ўтказилди. Шундан сўнг, мамлакат раҳбари тайёрланган ...