Хитой табобатида гиёҳлардан, ҳайвонлар ва минераллардан келиб чиққан доривор воситалар қўллашган. Доривор гиёҳлардан турли хил касалликларда қўлланиладиган женьшень муҳим ўрин тутган. Лимонник, камфара, ровоч, занжабил, ҳинд конопи, бамбук куртаги, чой, пиёз, саримсоқ пиёз, елимлар қўлланилган.
Ҳайвонлар келиб чиқишидан доривор воситалардан-ёш буғи ва олачипор кийикларнинг шохи, ёш кийикнинг шохи, мушк, жигар,илик қўлланилган; айниқса арслоннинг ички аъзолари ва қони кадрли бўлган.
Қон тўхтатувчи восита сифатида (қон қусишларда) суяк елими (желатин) қўлланилган. Турли хил минералли воситалар ҳам бўлган — симоб,сурма, темир, олтингугурт, магнезия қўлланилган.
Хитой табобатида ўзига хос ва бир неча юз йиллик даволаш усули бу чжень-нзютерапия ёки игна билан даволаш ва куйдириш.
Укол қилиш қоннинг қон томирлардан ҳаракатини енгиллаштириш ва айниқса «ҳаёт учун муҳим» бўлган газсимон нарсани, туриб қолишини олдини олиш ва шу билан бирга касаллик сабабини йўқотиш мақсади бўлган.
Игналарга асаб системасини қўзғатувчи, йўналтирувчи, тартибга солувчи хусусиятларни берган. Одам танасида 600 дан ортиқ «ҳаётий нуқталар» саналган. Ҳар бири, ҳар хил касалликда игна билан даволанган. Олдиндан Хитойда танага игна учун чизилган нуқталар билан расмлар ва моделлар мавжуд. Шу билан бирга Хитойда қуритилган эрман ёки махсус дағал толасидан ёндирилган чўпчалар билан «ҳаётий нуқталарни» куйдиришган.
Қадимий Хитойда кўкрак ва қорин бўшлиқларида операция олиб борилган, оғриқсизлантириш мандрагора, опий, гашиш билан қилинган. Кейинчалик диний тақиқ билан боғлиқ бўлган жарроҳликнинг ривожланиши тўхтаган ва жарроҳлик фаолияти абсцессни очиш билан чегараланган.
Хитойда чечакни олдини олиш мақсадида кенг тарқалган вариоляция бўлган: соғлом одамларга чечак билан касал бўлган беморнинг қуритилган йирингини юборишган.
Хитойдаги касалхоналарида баъзи бир касалликларни кийимдан ўтиши мумкинлиги ҳақида кўрсатма берилган. Ўлатнинг каламушлар билан ривожланиши боғлиқлиги қайд этилган ва порт шаҳарларида ўлатнинг ва бошқа касалликларни тарқалиши кузатилган.
Хитойда дориларни таёрлайдиган ва сотадиган мутахасислар пайдо бўлган. Бу мамлакатда дорихоналар махсус муассаса ҳисобланган. Табиблар бошқа давлатдигилар каби азалдан аристократик эмпирик амалиётчига ўхшаш ҳунарманд бўлган, табиб олимлар ҳам бўлган.
Наргиза Камалова
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати