2021 йил Expertology портали Халқаро маркетинг тадқиқотлари институти томонидан ўтказилган глобал сўров натижаларини эълон қилган эди. Ушбу сўровда тадқиқотчилар айрим мамлакатлардаги одамларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишлари билан танишишди. Натижага кўра, беш баллик тизим бўйича баҳо қўйилди.
10. Канада
Баҳо: 4.1. Энг қулай ва тинч мамлакатлардан бири бўлган ушбу мамлакат аҳолисининг 51 фоизи ҳафтада камида бир марта китоб ўқишини тан олди. Дунёда 10 ўрин. Бу жуда муносиб натижа.
Энг кўп ўқилган китоблар рўйхатидан «The Marrow Thieve» асари жой олди.
9.Мексика
Баҳо: 4.2. Аҳолининг 52 фоизи ҳар куни ёки камида ҳафтасига бир марта адабиёт ўқишини айтишди. Энг машҳур асарлардан бири АҚШдаги муҳожирлар ҳақидаги китоб—Марк Луонснинг «Дераза ва ойна» асари бўлди.
Бразилия
Баҳо: 4.3. Респондентларнинг 53 фоизи ҳафтада камида бир марта, лекин ҳар куни тез-тез китоб ўқишини айтишди. Бразилияликларнинг севимли китоблардан бири Мансоннинг «Бепарволикнинг нозик санъати», Хэл Элрод томонидан ёзилган «Тонгда сеҳр» ва Бредбери муаллифлигидаги «Фаренгейтнинг 451 даража» асарларидир.
Аргентина
Баҳо: 4.4. Бу ерда, ҳам худди Бразилиядаги каби, ҳафтада бир марта ёки ҳар куни китоб ўқишади.
Машҳур китоблари: «Бир метр масофада» ва «Инсониятнинг қисқача тарихи». Шунингдек, севимли учталикдан Мерседес Ромеронинг шеърий тўпламлари ўрин олди.
АҚШ
Баҳо: 4.5. Америкаликларнинг 54 фоизи ҳар куни ёки камида ҳафтасига бир марта китоб ўқишини тан олди. Сиёсатга оид ёки Трамп ва Обама каби сиёсий арбобларнинг кўплаб китоблари ва Рейчел Холлиснинг “Уйғон, болам!” асари АҚШда энг кўп мутолаа қилинар экан.
Буюк Британия
Баҳо: 4.6. Британияликларнинг 56 фоизи ўқишга бўлган иштиёқини ғурур билан қайд этган. Энг машҳурларидан Гейла Ханименнинг «Елеанор Олифант яхши ҳолатда» асари.
4.Италия
Баҳо: 4.7. Италияликларнинг 56 фоизи инглизлар каби ҳар куни ёки камида ҳафтасига бир марта китоб ўқишларини айтишади.
Сўров натижаларига кўра, энг оммабоп китоб Андреа Камиллерининг «Ипнинг бошқа учи» детектив асари.
3. Испания
Баҳо: 4.8. Испанларнинг 57 фоизи китоб ўқишга ишқибоз.
Энг машҳури романтик китоби Хавер Мариаснинг «Berta Isla» асари, унда муаллиф британиялик разведка зобити ва сирли нотаниш одамнинг севги тарихини ҳикоя қилади.
2.Россия
Баҳо: 4.9. Ҳафтада бир марта ёки ҳар куни китоб ўқийдиганлар сони бўйича Россия иккинчи ўринни эгаллади. 59 фоиз. Руслар Виктор Палевин қаламига мансуб “Енгил тегиниш санъати” китобини севиб ўқишади.
1.Хитой
Рейтинг: 5.0. Энг катта фарқ билан Хитой мамлакати. Аҳолининг 79 фоизи ҳар куни ёки камида ҳафтасига бир марта китоб ўқийди. Ўрнак олсак арзийди-а? Нима дедингиз?
Хитойликларнинг севимли ва машҳур асарларидан бири, Хитой инқилоби ва ўша пайтдаги оддий одамлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи Юй Хуанинг «Яшамоқ” романи. Қолаверса, Лю Цисин томонидан ёзилган «Уч тана вазифалари» асарига кўп қизиқувчилар бор.
Мавзуга оид:
Халқаро Ноширлар Ассоциацияси (IPA) маълумотларига кўра, дунёдаги энг кўп китоб нашр қилувчи мамлакатлар қуйидагилар:
- Хитой — 470 (минг ҳисобида)
- AҚШ — 339
- Буюк Британия — 173
- Франция — 106.8
- Германия — 89.5
- Бразилия — 88.7
- Япония — 76.4
- Испания — 73.2
- Италия — 65.9
- Жанубий Корея — 45.2
Бу ерда келтирилган рақамлар қайта ва янги нашр этилган китоб номларининг йиллик сони бўлиб, бунда йил давомида чиқарилган китобларнинг 28 фоизи Хитойга, 20 фоизи эса АҚШ га тўғри келади.