Провинция: Гуандонг
Маъмурий маркази: Гуанжоу
Майдони: 179 700 км²
Аҳолиси: 111 миллион кишидан зиёд
Йирик шаҳарлари: Гуанжоу, Шэнжэн, Чухай, Шантоу, Жанжианг (Чжаньцзян) .
Жўғрофий ўрни ва иқлими. Гуандонг вилояти қуйидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар билан чегараланади: Фужиан, Жиангси, Ҳунан, Гуангси, Макао, Гонконг.
Хитойнинг жанубида жойлашган Гуандонг шимолда ва шимоли-ғарбий қисмида Жанлин тизмаси билан чегарадош, жанубда эса Жанубий Хитой денгизи қирғоқларини ювиб туради, қирғоқ бўйи 3368 км. Вилоят атрофида шимолдан жанубгача ҳаракатланаётганда баландлик пасаяди. Вилоят шимолида, шарқда ва ғарбида нисбатан баланд тог ътизмалари мавжуд, Гуандонгнинг марказий ва жанубий вилоятларида паст текислик ва текис тепаликлар жойлашган. Тоғ ва тоғ тизмалари вилоятнинг 62 фоизини, текислик ва платолар эса 38 фоизини эгаллайди. Вилоятнинг асосий тоғ тизмалари қуйидагилардан иборат: Лотос тоғлари, Лофу тоғлари, Танся тоғлари, Хикиао тоғлари, Дингҳу тоғлари, Юнкай тоғлари – уларнинг аксари шимоли-шарқдан жануби-ғарбга қирғоққа параллел равишда жойлашган. Гуандонг шаҳрида 100 километрдан ортиқ ҳавзали 640 та дарё мавжуд бўлиб, улар Жужианг ва Гуандонг дарёларига тегишли. Вилоятдаги ўртача йиллик ёғингарчилик 1777 мм.
Иқтисоди. Озодликдан кейин ва 1978 йилда Дэн Сяопин иқтисодий ислоҳотларининг бошланишига қадар Гуандонгнинг иқтисодий ривожланиши миллий ўртача кўрсаткичдан ҳам паст эди. Ҳукуматнинг иқтисодий йўналиши марказий ва шимолий минтақаларнинг саноат ривожланишига қаратилган бўлиб, Гуандонг провинцияси бевосита транспорт ишлаб чиқариш бўйича етакчилик қилади. Дэннинг ташқи дунёга очиқлик сиёсати эълон қилиниши билан вилоят иқтисоди тубдан ўзгарди, эндиликда провинция географик қулай жойлашуви, жумладан, Гонгконг ва Ҳуачяо билан чегарадошлиги унинг иқтисодига ижобий таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда мамлакатдаги иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган минтақадир. 2018 йилда Гуандонгнинг номинал ялпи ички маҳсулоти 9,73 трлн. АҚШ долларини ташкил этган. Бу ерда Хитойнинг тўртта махсус иқтисодий зонасидан учтаси – Шенжен, Шантоу ва Чуҳаи жойлашган. Йилига икки марта Бутун Хитой экспорт ярмаркаси (Кантон ярмаркаси) Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Бугунги кунда мазкур ярмарка битимлар ҳажми бўйича дунёда учинчи саноат кўргазмаси саналади.
Машҳур кишилари:
Сун Ят-сен (12 ноябрь 1866 – 12 март 1925) – Хитой инқилобчиси, таниқли сиёсатшуносларидан бири.
• Жан Тянью (1861 – 1919) – Хитой темир йўллари ва замонавий Хитой муҳандислигининг отаси.
• Е Тинг (1896 – 1946) – Хитой ҳарбий арбоби.
• Хуан Феихун (1856 – 1925) – Син сулоласи давридаги таниқли жанг санъати устаси, хунгар услуби асосчиси.
Канг Ёувей (1858 – 1927) – машҳур сиёсий мутафаккир ва Чинг сулоласи ислоҳотчиси;
• Йи Жианлиан (27 октябр, 1984) – номдор баскетболчи, Хитой Баскетбол Ассоциациясининг (Гуанжоу) “Жануб йўлбарслари” жамоаси ўйинчиси.
Диққатга сазовор жойлари: А-Ма ибодатхонаси, Гуанжоу телеминораси, “Дунё деразалари” музейи, Байюньшань тоғи, Сун Ят-сен хиёбони, Лиеде кўприги, Ҳайин кўприги, Ҳанжианг Дасяо кўприги, Гуандонг миллий музейи, Гуандонг Олимпия стадиони, Данся тоғи, Хикиао тоғи.