Бугун Хитой Халқ Республикаси ташкил топган кун

Ҳар йили 1 октябрь санасида Хитойдаги энг асосий давлат байрами — Хитой Халқ Республикаси ташкил топган кун кенг нишонланади.

Хитой Халқ Республикаси ташкил топган куни байрами беш кун давомида нишонланади. Шу куни пойтахтдаги марказий майдонларда халқ сайиллари ўтказилиб, кечқурун мушакбозликлар ташкил этилади.

Шунингдек, шаҳарлар жонли гуллар билан безатилади. Мазкур байрамни томоша қилиш истагидаги хорижлик сайёҳлар учун туризм соҳаси вакиллари хилма-хил саёҳат дастурларини таклиф этишади.

Бу йил Тяньаньмэнь майдонига байрам кунига бағишлаб, 18 метрлик гул савати ўрнатилди. Унда барча провинцияларнинг турли рангларда акс эттирилганини кўриш мумкин.