Хитой 10 декабрдан бошлаб, аҳолига қулайлик яратиш ҳамда хизматларни оптималлаштириш мақсадида мамлакат бўйлаб, рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришни бошлади.
Рақамли ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳозирданоқ мамлакатнинг 200 та шаҳрида, жумладан Пекин, Шанхай, Сиань ва Гуанчжоу шаҳарларида берилиши бошлаб юборилган.
1-июнь куни Тянцзин, Ченду ва Сучжоу шаҳарларида дастур синов режимида ишга туширилгандан бери 50 миллиондан ортиқ ҳайдовчи рақамли ҳайдовчилик гувоҳномасини олган.
Рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаларини «jín (Jiaoguan) 12123″мобил иловаси орқали олиш мумкин. Улар қоғоздаги каби юридик таъсирга эга.
Фото: kitaichina.com
Мавзуга оид:
- Пекинда ҳайдовчисиз таксилар синовдан ўтказилмоқда (видео)
- Шанхай автосалонининг антиқа автомобиллари (фото)
- Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди