Ўзбекистонда Хитойнинг тиббий анъаналарига кўра доривор ўсимликлардан дорилар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикасининг инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан Хитойнинг Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd («Хунтяньли») компанияси билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш мақсадида Меморандум имзоланди.

«Хунтяньли» фармацевтик компанияси анъанавий Хитой тиббиёти рецептлари асосида дори воситалари ишлаб чиқаради. Меморандумга кўра ҳамкорлик Хитойдан Ўзбекистонга доривор гиёҳларни етказиб беришдан бошланади, шундан сўнг бозорни ўрганиш режалаштирилган. Кейинги босқичда юртимизда дори воситаларни ишлаб чиқариш учун қўшма корхона очилади.

Мазкур ҳужжат ноябрьнинг бошида Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг раиси Равшан Изамов ва «Хунтяньли» компаниясининг презеденти У Цинзе томонидан имзоланди.

Меморандумда қайд этилишича Хитой компанияси Ўзбекистонда реабилитация касалхонаси ва соғломлаштириш шаҳарсасини қуришни режалаштирган. Унда анъанавий Хитой тибиёти асосларини ўрганувчи Марказ ҳам фаолият юритади. Томонлар биринчи босқичда қанд касаллиги, хафақон, юрак-томир ва жигар касалликларини даволашга мўлжалланган препаратларни ишлаб чиқариш ниятида. Қўшма корхона 2020-2024 йилларда қурилиб, Ўзбекистонга 100 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилади.