Сиань шаҳри янги турмуш қурганларга лотерея чипталари беради

Хитойнинг Сиань шаҳридаги расмийлар янги турмуш қурганларга бепул лотерея чипталарини таклиф қилиш орқали туғилишлар камайишининг олдини олишга уринишмоқда. 2024 йилнинг март ойидан бошлаб Сиань шаҳри маъмурияти янги турмуш қурганлар учун ютуқ миқдори 700 минг юань (97 минг доллар) бўлган лотереяларни тақдим қилади.

Маълумотларга кўра, Хитой аҳолиси 2023 йилда кетма-кет иккинчи йил камайди, никоҳлар эса 2022 йилда рекорд даражада паст бўлган.

Фото: ru-china.livejournal.com