Энг бахтли шаҳарлар

Хитойнинг 2020 йилдаги энг бахтли шаҳарлари аниқланди. Бу ҳақда Ханчжоуда бўлиб ўтган форумда шаҳарлар рўйхати эълон қилинди. «Энг бахтли шаҳарлар» нинг биринчи ўнталигига Ченду, Ханчжоу, Нинбо, Гуанчжоу, Чанша, Нанкин, Чжэнчжоу, Синин, Циндао ҳамда Циан шаҳарлари кирди.

Улар Синхуа янгиликлар агентлигининг Oriental Outlook журнали ва Liaowang институтининг тадқиқот маркази томонидан маълумотлар йиғиш, анкеталар ва панел муҳокамаларини ўз ичига олган уч ойлик жараён давомида танлаб олинди.