Қадим Сиан шаҳрига хуш келибсиз! (видео)

Сиан қадимги шаҳарларидан бири бўлиб, 1100 йилдан кўпроқ вақт давомида Хитойнинг пойтахти сифатида хизмат қилган.

Хитой марказидаги мазкур шаҳарнинг тарихи 3000 йилдан ошади. Айрим манбаларга қараганда, бир вақтлар у аҳоли сони ва ҳудуди жиҳатидан нафақат Чин юрти, балки бутун дунёдаги энг йирик шаҳар бўлган. Шу билан бирга, Хитой императорларининг ўн уч сулоласи даврида мамлакат пойтахти мақомини эгаллаган.

Терракота армияси

Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган ушбу шаҳар теграсида кўплаб қадимий мақбаралар, хусусан, император Цинь Шихуандининг терракота армияси билан бирга дафн қилинган мақбараси бор.

Бу ердаги саккиз мингдан зиёд аскар, гарчи сополдан бўлса-да, ҳақиқий жанговар от-аравалари ва қурол-аслаҳалари билан ўз даврининг энг қудратли армиясини намоён этади. Улар 1974 йилги қазишма ишлари даврида эрамиздан аввалги 210-209 йилларда мамлакатни бирлаштирган император Цинь Шихуандининг мақбараси атрофидан топилган. 1987 йилда терракота армияси ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси дурдоналари рўйхатига киритилган.

Қадимий шаҳар девори

Шаҳар тарихий қисмининг камарига айланган бу девор XV-XVII асрларда ҳукмронлик қилган Мин сулоласи даврида барпо этилган. Ўз даврида у ташқи томондан чуқур ҳандақлар билан ҳам ўралган ва мустаҳкам истеҳком вазифасини ўтаган. Муайян қисмларида барпо этилган қалъалар ташқарига чиқадиган кўприк билан жиҳозланган ва айни пайтда ишончли мудофаа иншооти бўлган.

Деворнинг яна бир ўзига хос жиҳати унинг ўлчамларидир. Бўйи 15, эни 12 метрга етадиган бу девор устидан қадимги даврнинг барча транспорт воситалари, оғир жанговар-техникавий аслаҳалари, катта миқдордаги жангчилар бемалол ҳаракатлана олган. Унинг туннеллари ва туйнуклари эса шаҳар мудофаа қудратини янада оширган.

Сиань нафақат ўзининг бетимсол обидалари, балки юксалиб бораётган иқтисодий қудрати билан ҳақли равишда Хитойнинг энг диққатга сазовор шаҳарларидан биридир.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитойда таҳсил олиш учун нима қилиш керак?
Хитой кўп соҳаларда илгарилаб бораётган мамлакатлардан биридир. Хўш, таълим соҳасида-чи? У қай даражада илғор? Хитойда таҳсил олишнинг афзалликлари нимада? Хорижлик талабалар учун қандай имкониятлар ...
Вирусли пневмониядан биринчилардан даволанган чунцинлик беморнинг ҳикояси
“Мен Чунцинда ушбу касалликка чалинган биринчи бемор эдим, шифокорлар ва ҳамширалар менга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишди. Мени ҳар куни кўрикдан ўтказиб туришди. Шифокорлар ...
Ногирон бола дўсти ёрдамида олти йилдан бери мактабда ўқимоқда (видео)
Сичуань провинциясида яшовчи ногирон бола синфдоши ёрдамида олти йилдан бери мактабдаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. 12 ёшли Сюй Биньян қуёшли кунда ҳам, ёмғирли кунда ...
Яна бир мўъжиза —  ўқсиз чархпалак
Вей фанг шаҳрининг Баиланг дарёсида ҳақиқий муҳандислик мўъжизаси пайдо бўлди. 145 метрли спицали ғилдиракнинг ўзига хослиги шундаки, унинг дизайнида айлана ўқи йўқ. Ғилдиракнинг қурилишига 4,6 минг ...
Фотогалерея: Ганьсу провинцияси қорга бурканди
Куни кеча Ганьсу провинциясининг Динси шаҳри ва туманлари қалин қор ёғиши оқибатида оппоқ қор билан қопланди.  
Гуйчжоу’да гилос гуллади
Хитой жанубий провинцияларидан бирида гилос дарахти гуллади. Бу ҳақида  СИНЬХУА Новости хабар бермоқда. Гуйчжоу провинциясида одатда бу фаслда об ҳаво мўътадил келиб, баъзида шундай кўринишдаги ...
Виртуал сухандон яратилди
Хитойнинг Синхуа давлат матбуот агентлиги сунъий янгиликлар сухандонини «ишга олди». Сухандон суткасига 24 соат бемалол ишлай олади, янгиликларни эса синтетик овоз ёрдамида ўқийди. Сухандонни яратишда фойдаланилган ...
«Нафақат китоб сотиб оласиз балки шу ернинг ўзида ўқиш, ишлаш ва дам олиш учун ҳам шароит бор» — Пекиндаги китоб дўкони ҳақида
Журналист Барчиной Жўраева "Фейсбук"даги саҳифасида Пекиндаги йирик китоб дўкони ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди: “Ёшлар китобдан узоқлашди, дейишади. Лекин бу гап технологияларга муккасидан кетган хитой ёшлари ...
Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди
Статистик маълумотларга кўра, Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди. Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич, ўртача йиллик ўсиш 19,66 миллион донани ташкил этди. Мамлакат ...
Қаранг-а, бу хитойликлар нималар қуряпти? (видео)
Келажакка тушиб қолишни хоҳлайсизми? Хитойга чипта сотиб олинг. Бу мамлакат 21-асрда эмас, балки 23-асрда яшамоқда. Хитой иқтисодиёти дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар сафида. Ривожланиш жиҳатидан, ...
Хитойда энг узун сув ости туннели очилади
2021 йил охирига келиб, Хитой мамлакатдаги энг узун сув ости йўл туннелини ишга туширади. Туннелнинг узунлиги 8 километрни, кенглиги эса 43,6 метрни ташкил қилади. Туннел мамлакат ...
Xiaomi ўзининг биринчи автомобилини тақдим этди (видео)
Смартфонлар, маиший техника ва компьютер ускуналари ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган Xiaomi бренди автомобил бозорида ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. Таъкидлаш жоизки, бу фаолият доирасини ...