15 та муҳим ҳужжатлар имзоланди

Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши якунланди. Учрашув якунлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан:

  • ШҲТ Котибиятининг ШҲТнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;
  • ШҲТнинг 2018 йилги бюджети ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисобот тўғрисида;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2020 йилги бюджети тўғрисида;
  • ШҲТга аъзо давлатлар ташқи аудиторлари комиссиясининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият юритувчи органларининг молиявий-хўжалик фаолияти ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият кўрсатадиган органларининг таржимон таъминоти тўғрисида;
  • Аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;
  • ШҲТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
  • ШҲТ мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;
  • ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида узоқ ва олис қишлоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаш тўғрисида;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий таҳлил марказлари консорциуми қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида;
  • ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-йиғилишидан кейинги қўшма коммюнике;
  • ШҲТ мамлакатлари ҳукуматлари ўртасида транспортни бошқаришнинг яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги доиравий битим;
  • ШҲТ давлатлари божхона хизматлари ўртасида миллий транзит тизимларининг ўзаро интеграцияси тўғрисида меморандум;
  • ШҲТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида англашув меморандуми;
  • ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ўртасида англашув меморандуми.