2021 йил охирига келиб, Хитой мамлакатдаги энг узун сув ости йўл туннелини ишга туширади.
Туннелнинг узунлиги 8 километрни, кенглиги эса 43,6 метрни ташкил қилади.
Туннел мамлакат шарқидаги Тайху кўли остида қурилмоқда. Туннелнинг ўзи Чанчжоу-Вукси автомагистралининг давоми бўлади, унинг умумий узунлиги деярли 45 километрни ташкил қилади.
Сув ости туннелининг қурилиши 2018 йил январ ойида бошланган эди. Ҳозир ушбу иншоотда пойдевор плиталарининг қурилиши якунланди. Лойиҳада чиқинди сув ва чангнинг нолга тушишини таъминлай оладиган пўлатни автоматик қайта ишлаш ускуналари ва ақлли тизимлар қўлланилади.