Андижонда хитойлик инвесторнинг фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

Хитой Халқ Республикаси фуқаролари Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунларнинг Балиқчи туманида туғилган фарзанди Хуанг Хиаобонинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.

2021 йил 27 март куни Балиқчи тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига хитойлик фуқаролар Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунлар 2020 йилнинг 2 декабрь куни Балиқчи туман туғруқ комплексида дунёга келган фарзандига туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.

Уларнинг мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқилиб, болаларнинг ҳақиқатан ҳам Балиқчи туманида туғилганлиги тасдиқлангач, Балиқчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувлари қайд этилган.

Куни кеча ушбу хорижлик фуқароларнинг Хуанг Хиаобо исмли ўғлига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тантанали равишда топширилган.

-Ўзбекистон менинг иккинчи Ватаним десам янглишмайман, дейди Хуанг Лианжун. — Боиси ушбу жаннатмонанд диёрда ўн йилдан буён яшаб келяпман. Айни пайтда чинни буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «Миг фарфор» масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида фаолият юритмоқдаман. 2020 йил оиламиз учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Боиси ўтган йилда корхонамиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 7 миллиард сўмга етказдик. Шу билан бирга 150 нафардан ортиқ фуқарони иш билан таъминлашга эришдик. Бундан ташқари йил охирида ўғил фарзандли бўлдик. Унга Хуанг Хиаобо деб исм қўйдик. Ўзбекчасига ўғлимизни «Темурбек» деб чақиряпмиз. Орадан 4 ойга яқин вақт ўтган бўлсада бугун ўғлимизнинг туғилганлиги қайд этилганидан хурсандмиз. Мурожаатимизни қайтармасдан ишимизни осон ҳал қилиб беришда ўзини хизматларини аямаган ФҲДЁ ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистонни яхши кўраман.

Қайд этиш лозим, жорий йилнинг 1 апрелига қадар шаҳар ва туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан 10 га яқин хорижлик фуқароларнинг Андижон вилоятида туғилганлиги қайд этилган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой билан ҳамкорлик: Кўзингизга нур, қалбингизга ҳузур
Ҳамиша қадимий ва навқирон улуғ Самарқанд шаҳрида “Ёрқин йўл: Кўзларингиз нурафшон бўлсин!” номли тиббий-ижтимоий лойиҳа старт олди. Мазкур лойиҳани амалга оширишга жорий йилнинг июн ойида ...
Хитой тиббиёти: бардавом асрий анъаналар
Хитойда табобат ва фалсафа илк даврларданок уйғунликда ривожланган, уларнинг тарихи милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига бориб тақалади. Асрлар синовидан ўтган тиббий анъна-ларга нафақат хитойликлар, ...
Қизил конверт
Чонгчин шаҳридаги "Жанубий-ғарбий университет" докторанти, биолог Бахтиёр Шералиев "Фейсбук"даги саҳифасида Хитой университетларидан ўрганишимиз мумкин бўлган яна бир жиҳати ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. "Хитойликларда ўзларининг қамарий ...
Чжэнчжоу баҳор байрами учун тайёргарликни бошлаб юборди (фото)
Янги йилга тайёргарлик Ҳенан провинциясининг Чжэнчжоу аҳолиси билан бошланди. Хитойда янги йил байрами бу йил 5 февралда нишонланади. Бу байрам одатда 21 январь ва 21 ...
Шанхайнинг сўнгги телефон будкаси
Дунёдаги энг йирик мегаполислардан бири - Шанхайда жамоат телефон киоскаси шу кунгача сақланиб қолган. Бир вақтлар бундай хизматлар жуда машҳур бўлган, аммо энди улар ...
Элчи Цзян Янь хонимнинг Наврўз байрами табриги (видео)
Хитой элчиси Цзян Янь хоним Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади: Баҳор гулларидан гулдаста сизга, Чин қалбим табриги пайваста сизга. Бир аср яшангу, яна ним ...
«Биз биргаликда, албатта, бу вирус устидан ғалаба қозонамиз»
Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Коронавирус пандемияси шароитида дунё ҳамжамиятида дўстона алоқалар, хайрихоҳлик муносабатлари янада чуқурроқ илдиз отмоқда. Хитой Халқ Республикаси томонидан ...
Фуджоуда халқаро денгиз маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси иш бошлади
Фуцзян провинцияси Фуджоу шаҳрида анъанавий балиқчилик ва денгиз маҳсулотлари халқаро кўргазма-ярмаркаси иш бошлади. Унда жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардан 400 га яқин ...
Ханчжоулик 88 ёшли бемор анъанавий тиббиётдан даволангани ростми?
Коронавируснинг тасдиқланган барча ҳолатларининг 85 фоизидан кўпи Хитойда қайд этилган. Шундай қилиб, касалхонага ётқизилган беморларнинг деярли барчасига одатий дори-дармонлар билан бир қаторда, анъанавий хитой ...
Шанхайда «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида улкан мегаполис яратилмоқда (видео)
Шанхайда архитектура эстетикаси, қурилиш ва турар жой ҳудудини ташкил этиш борасида янги давр бошланяпти. Яқин келажакда улкан мегаполис яқинида «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида яратилган ...
Ҳатто хитойлик ҳам инсоф қилди…
Иш юзасидан Хитойга кўп бориб турамиз. Бу гал офис учун мебел қидириб йўлга тушдик. Кўпчилик билади, Хитой шаҳарларида ихтисослашув бор. Яъни ҳар бир шаҳар нимагадир ихтисослашган. ...
Конфуций ҳикматлари
Устоз айтарди: — Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. ...