«Аньцзи» ёки афсонавий кўприклар ҳақида

Анцзи кўприги, хитой тилидан «Хавфсиз ўтиш кўприги» деб таржима қилинган бўлиб, дунёдаги энг қадимги тошли арка кўприк ҳисобланади. У блоклардан ясалган ва ҳаво ўтказгич асосида қурилган.

Кўприкни лойиҳалаштириш Ли Чун исмли устага топширилган ва у Суй сулоласи (581-618) даврида 595-605 йиллар мобайнида қурилган. Ушбу иншоат Хебей провинциясининг жанубий қисмида жойлашган ва Хитойда сақланиб қолган энг қадимги кўприк ҳисобланади.

Шунингдек, у жамоатчиликка Чжаочжоу кўприги сифатида танилган. Бундан ташқари, у Катта тош кўприги деб номланади. Аньцзи кўприги Цзяо округидаги Сяо дарёсини кесиб ўтиб, вилоят маркази Шицзячжуандан тахминан 40 километр жануби-шарқда жойлашган.

Кўприкнинг узунлиги тахминан 50 метрни ташкил қилади.

Бу иншоат шундай мустаҳкам қурилганки, унинг бирон бир бўлаги йиқилса ҳам қулашига йўл қўймайди. Шунингдек, тошқин пайтида ҳам кўприкни сув босганда конструкцияга шикаст етмайди.

Ли Чун томонидан ихтиро қилинган, устки қисмида пломба билан ишланган аркали кўпригининг инновацион дизайни нафақат қурилиш материалларини тежашга, балки структуранинг эстетик қийматини ҳам оширди. Тан сулоласи амалдорлари томонидан қурилганидан 70 йил ўтгач, кўприкда қолдирилган ёзувда: «Сяо дарёси устидаги бу тош кўприк Суй сулоласи даврида ишлаган муҳандис Ли Чуннинг иши натижасидир. Унинг дизайни чиндан ҳам ғайриоддий ва Ли Чун уни қайси тамойил асосида қурганлигини ҳеч ким билмайди. Аммо, тошни қандай мўъжизавий тарзда ишлатганини кўриб чиқайлик. Плиталар шу қадар юмшоқ эгиладики, ёйсимон шаклидаги тошлар бир-бирига жуда мос тушади. Бу жуда кенг ва ҳатто таянчсиз ҳам. Бундан ташқари тошлар бир-бирига ингичка темир лангар билан боғланган. Тўртта кичик қўшимча арка, кучли тошқинлар хавфини камайтиради ва кўприкни ишончли ҳимоя қилади. Агар бу киши ўзининг даҳоси билан асрлар давомида турадиган иншоотни қуришда фойдаланмаганида, бундай иншоат ҳеч қачон яратилмас эди».

Анцзи кўприги қурилганидан бери  сўнгги 1400 йил ичида 8 та уруш, 10 та йирик тошқин ва кўплаб зилзилаларни бошидан кечирган, улардан энг кучлиси 1966 йилда содир бўлган 7,2 магнитудали Синтай зилзиласидир.

Кўприкнинг таянч устунлари ҳали ҳам бузилмаган ва яна кўп йиллар ундан фойдаланилади. Унинг фақат декоратив панжаралари ҳар бир неча юз йилда алмаштирилиб турилади.

Ушбу қурилма кейинги замонавий кўприкларнинг қурилишига ҳам таъсир кўрсатди, масалан, Хебей провинциясидаги Чжаосян шаҳри яқинидаги 26 метр узунликдаги йиғма қути шаклидаги тошдан ясалган аркали Йонтон кўпригидир. У 1130-йилда қурилган.

Анцзи кўприги ҳақида кўплаб афсоналар бор. Айтишларича, уни Лиу Бан исмли меъмор бир кечада қурган экан.

Мин сулоласи даврида (1368-1644) шоирлар кўприкни «ёш ой» ёки «узун камалак» билан таққослаб куйлаган бўлсалар-да, кейинчалик у ҳақда унутишга мажбур қилишган. Цинхуа университети профессори Лян Сичен Хебей провинциясида қадимий меъморчиликни ўрганаётганда  ҳамда қурилмани қайта кашф қилиниши натижасида, кўприк бутун дунёга маълум бўлди.

1991 йилда Америка қурилиш-муҳандислари жамияти уни Халқаро тарихий қурилиш иншоати деб эълон қилди. 1996 йилда Хитой ҳукумати Анцзи кўпригини Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритишни таклиф қилди, чунки у «дунё кўприги қурилиш тарихида жуда муҳим ўрин тутади».

Мавзуга оид: