ШҲТга аъзо давлатлар ОАВ вакиллари Лянюнган шаҳри билан танишди

24-27 май кунлари Лянюнган порт шаҳрида (Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинцияси) “ШҲТ мамлакатлари ОАВ вакилларининг 2023 йилги Лянюнганга ташрифи” тадбири муваффақиятли ўтказилди.

Асосий ташкилотчилар ШҲТнинг Хитой яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси ва Лянюнган шаҳри халқ ҳукумати, Лянюнган шаҳар тараққиёт ва ислоҳот қўмитаси, Лянюнган шаҳар партия қўмитасининг тарғибот бўлими, Ташқи алоқалар бошқармаси бўлди. Тадбир, шунингдек, Синхуа университетининг “Камар ва йўл” институти ва «Хуаньцюван янгиликлар портали томонидан қўллаб-қувватланди.

Хитой, Ҳиндистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ОАВ вакилларидан иборат делегация Лянюнган шаҳри билан танишдилар.

Тўрт кун давомида журналистлар Лянюнган порти, “Хенруй” ва “Кангюан” фармацевтика компаниялари, Лянюнган нефт-кимё саноат базаси, Хитой-Қозоғистон логистика ҳамкорлик базаси, ШҲТ халқаро логистика парки, Юанбоюан боғи, Ҳуагошан ландшафтли туман ва “Дунхай” кристалл савдо марказида бўлдилар.

Фото: Global Times Online

Ўзбекистон Европа иттифоқининг стратегик ҳамкорига айланади

Денгизга туташ ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти самарали ривожланади. Ўзбекистон эса импорт – экспорт масаласида ҳамиша арзон, қулай логистик йўналиш қидиради, деб хабар бермоқда УзА мухбири Муҳаммаджон Обидов.

Ляньюньган халқаро денгиз порти ШҲТга аъзо барча давлатлар учун очиқ. Бу ерда Қозоғистон биринчи бўлиб ўз бўлимини ташкил этди.

Дархақиқат, денгиз бўйлаб қурилган ва 69,8 квадрат километрга чўзилган ШҲТга қарашли юк қабул қилиш – жўнатиш портида иш кеча-кундуз тўхтамайди. Бу ерда барча хизматлар, жумладан чегара, божхона, лабараториялар, ва ҳ.к. 24 соат ёпилмайди. Айтишларича, бир йилда 27 миллион тонна юк қабул қилиш ва жўнатиш имкони бор.

2022 йил 13 октябрь куни Ляньюнгандан Қашқаргача поездда, сўнг Ўзбекистоннинг Қорасувигача автомобилга қайта ортилган юк Хитой –Қирғизистон- Ўзбекистон йўналишидаги энг қисқа йўлни очди. Ўтган йилнинг ўзида мингта контейнер шу усулда Ўзбекистон, ундан Европага йўл олди.

Фото: rail-news.kz

ШҲТ аъзо, кузатувчи ва ҳамкор мамлакатлар журналистлари учун “Сув ва қуруқлик”нинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасидаги энг муҳим бўғин: Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли тақдимоти ўтказилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қашқардан Ўзбекистоннинг Қорасувигача ғоят мураккаб тоғ шароитида Эргаштом довони орқали темир йўл қурилишига киришилди. Энди Ўзбекистон Узоқ Шарқ – Осиё – Марказий Осиё — Европа темир йўлининг энг муҳим қисмида хизмат кўрсатади. “ХХI аср Буюк ипак йўли“ деб ном олган бу йўналиш юк ташиш харажатларини, йўлга сарфланадиган вақтни 20 фоизгача қисқартиради.

Фото: Kapital.kz

Шундай қилиб, Ўзбекистон бугунги геосиёсий муаммолар тобора мураккаблашиб бораётган бир пайтда Европа Иттифоқи мамлакатлари учун стратегик ҳамкорга айланмоқда.