2023 йилда Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Шинжон-Уйғур автоном туманига (ШУАТ) рекорд миқдордаги сайёҳлар келди. Бу ҳақда “CGTNUzbekistan” саҳифасида маълумот берилди.
Хитойнинг ҳудуди бўйича энг йирик минтақасининг тарихий диққатга сазовор жойлари ва табиатини кўриш учун 265 миллион хитойлик ва чет эллик саёҳатчилар ташриф буюришди. ШУАТ туризмининг умумий даромади ундан олдинги йилга нисбатан 227 фоизга ўсди ва 296 миллиард 700 миллион юанни ташкил этди.
Баҳор байрами муносабати билан умуммиллий таътил пайтида Хитой шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон-Уйғур мухтор туманида сайёҳларнинг катта оқими қайд этилди. Минтақавий маданият ва туризм бошқармаси таъкидлаганидек, шанба куни якунланган саккиз кунлик таътил давомида Шинжон 7,22 миллионга яқин сайёҳни қабул қилди ва сайёҳлик фаолиятидан деярли 7,4 миллиард юань даромад олди. Ушбу кўрсаткичлар Шинжон-Уйғур мухтор туманига 4,78 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган 2023 йилга нисбатан катта ўсишни англатади.
Ўтган йилги Баҳор байрами муносабати билан етти кунлик дам олиш кунлари учун минтақавий туризм даромади 3,55 миллиард юанни ташкил этган эди.
2023 йил якунларига кўра, Шинжон-Уйғур автоном тумани (ШУАТ) ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 283,67 миллиард юанга етди. Урумчи божхона хизматининг келтиришича, бу кўрсаткич ШУАТ умумий ташқи савдосининг 79,4 фоизни ташкил этди. Хусусан, ШУАТдан юқоридаги мамлакатларга экспорт йиллик 23,2 фоизга ошиб, 246,57 миллиард юанни ташкил этган.
Шунингдек, Шинжон-Уйғур автоном тумани қуруқлик портлари орқали тижорат автомобиллари экспорти ўтган йилга нисбатан 407,6 фоизга ошди. Урумчи божхона хизмати ҳисоб-китобларига кўра, Шинжон ўтиш пунктлари орқали 568 мингта транспорт воситаси ўтган. Хитой автомобиль брендларига талаб асосан “Бир макон, бир йўл” ташаббусига аъзо бўлган давлатлар, хусусан Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ортиб бормоқда. Савдо етакчилари “BYD”, “Changan” вa “Chery” брендлари бўлиб қолмоқда.