Статистик маълумотларга кўра, Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди. Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич, ўртача йиллик ўсиш 19,66 миллион донани ташкил этди.
Мамлакат бўйлаб автотранспорт ҳайдовчилари сони 435 миллиондан ошди, шундан автомобил ҳайдовчилари сони 397 миллионга етди, бу умумий ҳайдовчилар сонининг 91,26 фоизини ташкил этади. 2019 йилда Хитой бўйлаб 29,43 миллион киши биринчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олди.
Биздачи? 2020 йилда Президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид:
Хитой пойтахтида давлат рақамларини олиш имконияти пасайиб бормоқда. Июн ойининг бошида ҳар бир рақам олувчига 2031 киши тўғри келди. Баъзи йирик шаҳарларида авторақамлар ким ошди савдоси орқали ҳам сотилиши йўлга қўйилган.
Пекинда 2011 йил январ ойидан авторақам лоторея орқали ўйналадиган тизимни жорий қилишди. Ўшандан бери авторақамлар сони камайиб бормоқда. Жорий йилнинг апрел-май ойларида уларнинг сони атиги 6333 тани ташкил этди. Давлат рақамини лотерея тизими орқали олишнинг асосий сабаби, шаҳарда ҳавонинг кучли ифлосланишини чеклашдир.
Жорий йилнинг апрел ойига қадар Пекиндаги транспорт воситалари сони 6 миллион донага етди. Фақат электр транспорт воситаларининг рўйхатга олиш рақамларини бериш учун лотерея тизими мавжуд эмас. Шу сабабли, Пекин аҳолиси фаол равишда «яшил машиналар» га ўтишни бошладилар.