Пекиндаги анжуманда Rouyu Technology компанияси дунёдаги илк букилувчан смартфон FlexPai’ни тақдим қилди.
Гаджет 8-сериядаги Qualcomm Snapdragon процессорида ишлайди ҳамда 7,8 дюймли AMOLED-экран билан жиҳозланган.
Қурилмани яратиш вақтида унинг дисплейи жиддий синовлардан ўтказилган. Смартфон умумий ҳисобда букиш, бураш, чўзиш ва юқоридан ташланишга 200 мингдан кўпроқ синовдан ўтган.
Қурилма Android операцион тизими остида ишлайди. Смартфон Хитой бозорига чиқарилиб, нархи 1291 долларни ташкил қилади. Унинг қолган давлатларда сотувга чиқарилиши борасида ҳозирча маълумот йўқ.
Манба: kun.uz