2018 йил январ ойининг қаҳратонида мактабига қалпоқсиз деярли 5 км пиёда юриб боргандан кейин “муз бола” номини олган Ванг Фуман интернетда машҳур бўлиб кетди.
8 ёшли “муз бола” ҳар куни мактабига 4,8 км лик йўлни пиёда босиб ўтади. Сурат олинган куни бола имтиҳонга шошгани сабаб бошига қалпоғини кийишни эсидан чиқарган ва оқибатда унинг бошини оппоқ муз қоплаган.
Вангнинг ўзи эса бувиси ва опаси билан бирга ночор аҳволда яшайди. У сурункали гипотермия – доимий совуқ сабабли иссиқлик етишмаслигидан азият чекади. Бу нуқсон оқибатида унинг қўллари шишиб, ишламай қолади. Бола учун ночорликдан чиқишнинг ягона йўли – таълим олишдир. Шу сабабли Ванг қийинчиликларга қарамай астойдил ўқийди.
Боз устига мактаб етарлича маблағ олмагани сабабли синфхоналар иситилмайди ва ўқувчилар дарсларда қалин кийимларида ўтиришга мажбурлар.
Интернет фойдаланувчилари боланинг тақдирига бефарқ қолмадилар ва бир неча кун ичида у учун 3 млн юандан кўпроқ (450 минг доллар) маблағ йиғишди. Бу маблағлар Ванг ва қолган болаларга иссиқ кийим сотиб олишга ва мактабдаги иситиш тизимини таъмирлашга ишлатилади.