“Мистер Отабек ТВ” Хитой деворига саёҳат уюштирди (видео)

“Мистер Отабек ТВ” лойиҳаси муаллифи, таниқли актёр, блогер Отабек Маҳкамов турли мамлакатлар бўйлаб саёҳатлари давомида қизиқарли кўрсатувлар тайёрлайди. У шу йилнинг январ ойида Хитойда бўлган сафари чоғида Пекин яқинидаги жаҳоннинг етти мўъжизаларидан бири Хитой деворига саёҳат уюштирди ва ўз мухлисларига мазкур иншоат ҳақида репортаж тайёрлади.

Қачонлардир бу девор хитойликларни душманлардан сақлаган бўлса, энди эса хитойликлар деворни асраб-авайлаб келмоқда, — дейди муаллиф.

Батафсил видеода кўринг.