Ривожланган телевидение истиқболи

Пекиннинг Фуцзин кўчаси жойлашган Хитой Марказий Телевиденияси. Баланд бинода жойлашган телевидениега кирар экансиз ҳайратингиз ошмай қолмайди. Ривожланиш жиҳатидан анча илдамлаб кетган Хитой Республикасида оммавий ахборот воситалари ҳам ўзгача.

CCТВ (Хитой Марказий Телевидинияси) – Хитойнинг асосий телевиденияси. Биринчи CCТВ телеканали 1958 йил 2 сентябрда «Бейжинг Телевизион» номи остида номойиш этилган. 1992 йил 1 октябрда ИВ (Халқаро) дастури бутун мамлакат бўйлаб сунъий йўлдош телеканали орқали ишга туширилди. CCТВ ни бутун дунё бўйлаб бир миллиарддан зиёд фойдаланувчиларга мўлжалланган турли дастурларни намойиш қилувчи 50та каналлар тармоғига эга. Ҳозирда телевизор 6 тилда эфирга узатилади. Каналда янгиликлар, ҳужжатли филмлар, комедиялар, драмалар ва кўплаб дастурлар эфирга узатилади.

Ушбу канналар тармоғининг янгиликлар тайёрлайдиган студияси билан танишдик. 330 та студияга эга бўлган телевиденияда ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Асосий телеканаллари CCТВ-1 — универсал, CCТВ-2 – иқтисодий мавзуларга қаратилган дастурлар, CCТВ-3 — санъат ва ўйин-кулги, халқаро CCТВ-4 — Халқаро (Хитой тилида), CCТВ Неwс — халқаро янгиликлар (инглиз тилидаги), CCТВ-9 Ҳужжатли — халқаро ҳужжатли филм (Хитой ва инглиз тилларида), CCТВ-Э — Халқаро (испан тилида), CCТВ-Ф — халқаро (французча), CCТВ-рус — халқаро (рус тилида) CCТВ-Ўйин — Умумий Ўйин (Хитой), махсус телеканаллар CCТВ-5 – Спорт, CCТВ-6 – Кино, CCТВ-7 — Ҳарбий / Қишлоқ хўжалиги, CCТВ-8 – сериаллар, CCТВ-10 — фан ва таълим,CCТВ-11 — Хитой операси, CCТВ-12 – ҳуқуқий,CCТВ-13 – янгиликлар, CCТВ-14 – болалар, CCТВ-15 – мусиқий, CCТВ-ҲД — юқори аниқликда ва сунъий йўлдош канналлари мавжуд.

Мастура Ҳамроева