Хитойда нима бўляпти? Воқеа жойидан махсус репортаж

Таниқли биолог-шифокор, блогер Бахтиёр Шералиев айни дамда Хитойда иш фаолиятини давом эттирмоқда. У ижтимоий тармоқлардаги ваҳимали, ёлғон хабарларга муносабат билдирди.

«Ҳозир ўзим айни вақтда Хитойда, вирус тарқалган провинция билан қўшни бўлган Чунцин шаҳридаман. Вазиятни ҳар дақиқа кузатиб боряпман. Минг афсуски мана шундай ҳолатда асоссиз миш-миш ва ваҳима тарқатаётган ўзбеклар чиқиб турибди.

Кеча бир қизнинг аудиоси тарқалди. Унда Хитойда аҳвол чатоқлиги, ўзбек талабаларининг аҳволи ёмонлиги, карантин шаҳардаги талабалар оч қолиб кетгани, кўчаларда йиқилиб қолаётгани, ҳамма давлат элчихоналари ўз фуқароларини олиб чиқиб кетгани, фақатгина ўзбеклар қолиб кетаётгани ва шунга ўхшаган асоссиз хабарлар тарқатилган. Бундай арзон хайпга ўч Youtube видео блогерлари эса текин томошадан қуруқ қолмаслик учун ўзи билмаган, кўрмаган, ҳақиқий аҳволдан бехабар ҳолда худди ҳаммасини кўриб тургандек экспертларча фикр билдиришга киришиб кетишган.
Мен ичкарида бўлиб турган, ҳақиқй аҳволни ўз кўзи билан кўриб турган Ўзбекистон фуқароси сифатида асл ҳолат қандай эканлиги ҳақида хабар беришни истар эдим.

Ҳақиқатдан ҳам Ҳубеи провинциясидаги 10 та шаҳар беркитилган, кириб чиқиш мумкин эмас. Лекин мен ўзим шахсан Ухан шаҳридаги 6 та талаба йигит билан гаплашдим, биолог мутахассис сифатида вирус тарқалган ҳолатда қандай қоидаларга амал қилиш кераклигини батафсил тушунтирдим, улар билан ҳозир ҳам доимий алоқадаман. Шаҳар беркитилгани билан ҳеч ким оч қолиб кетгани, касалликдан йиқилиб қолгани йўқ. Супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар бир хилда ишлаб турибди. Ушбу мақолани ёзаётган вақтимда ҳам Уҳандагилардан бири билан гаплашдим, ҳозиргина супермаркетдан келаётганини айтди. Нархлар ваҳима қилинаётганидек ҳеч қанақа осмонга кўтарилиб кетмаганлигини қўшимча қилди. Қолаверса ҳамма давлат талабалари ўз университетларининг ётоқхонасида турибди, ҳеч қайси бир давлат элчихонаси ўз фуқароларини олиб чиқиб кетгани йўқ. Шахсан мен ўзим Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган Wechat тармоғидадаги гуруҳда борман ва элчихона вакили кунда икки марта ҳолат ҳақида хабар бериб турибди.
Хитойнинг бошқа шаҳарларида эса ҳаёт одатдагидек давом этмоқда, барча транспорт воситалари, супермаркетлар ишламоқда. Истаган одам истаган вақтида Ўзбекистонга қайтаман деса йўллар очиқ, бемалол ҳеч қандай қаршилик йўқ. Қолаверса вирус ҳақидаги статистикада айтилишича асосан ёши катталар вирус юқтирган ва ҳалок бўлганлар ҳам 48 ёшдан катталар бўлган, яъни вирус асосан иммун тизими паст ва ёши катталарга юқмоқда. Бундан ташқари Хитойда тиббий жиҳатдан ҳамма шарот бор, касал бўлганлар ва улар билан гаплашганларнинг барчаси касалхоналарда махсус назоратда сақланиб турибди. Яна бир қувончли томони вирус юқтирганлар орасида 38 нафари соғайган, демоқчиманки олдинга силжиш бор.

Мақола сўнгида халқимиздан, яқини Хитойда бўлган ватандошларимизда бунақа асоссиз хабарларга, ваҳималарга эътибор бермасликларини сўраб қолардим. Аҳвол чиндан ҳам ваҳима қиладиган даражада эмас, ҳаммаси ҳукумат назоратида, ўзбек талабаларининг барчаси ўқиш жойидаги ётоқхоналарда ва уларнинг ҳолидан бошқа барча чет эллик талабалар каби махсус бириктирилган университет ходимлари мунтазам хабар олиб турибди.

Шов-шув тарқатаётган, ютубда машҳурликка эришаман деб халқ ичида асоссиз ташвиш, ваҳима уйғотаётган «диванный эксперт»ларга худодан инсоф тилаб қоламан»

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Ўзбекистонга визасиз келган илк хитойлик сайёҳлар кутиб олинди
Урумчи—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитойдан визасиз тартиб бўйича келган илк меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди. Чегарадан визасиз ...
Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар келиши мумкин
Юртимизда коронавирусга қарши барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Хитойдан иккита чартер рейс орқали малакали шифокорларни олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда. Хабарингиз бор, 16 мартдан бошлаб коронавирус бўйича ...
Лойиҳа ёпилди, кўзлар эса очилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 ноябридан бугунги кунга қадар ...
Хитой ҳукумати одамларга машина сотиб олиш учун пул беришни бошлади
Хитой ҳукумати ҳозир оғир кунларни бошдан ўтказаётган миллий автомобилсозлик соҳасини қўллаб қувватлашнинг оқилона йўлини топди. Мамлакат фуқароларига янги машина сотиб олиш учун $1,4 минггача ...
Хитой элчиси фарғоналик журналистлар билан учрашди
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним Фарғонага сафари давомида Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимида ҳам бўлди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими билан Хитой ...
Дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўприги қурилди
Хитойлик муҳандислар 10 декабрда дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўпригининг охирги иккита устунини ўрнатиб, унинг қурилишини якунлашди. Бу ҳақда China Railways хабарида маълум ...
Одил Аҳмедов Хитой чемпионига айланди
Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» ушбу турда Пекиннинг «Ренҳе» клубини қабул қилиб, 2:1 ...
Фотофакт: Ҳунан шифокорлари уйларига қайтишмоқда
Хубей провинциясининг Хуангганг шаҳрига коронавирус инфекцияси эпидемиясига қарши курашиш учун 600 га яқин тиббиёт ходимлари юборилган эди. Улар бугун махсус поэзд билан Ҳунанга қайтиб келишган. ...
Ўзбекистонда Сичуан (Хитой) университетининг филиали очилиши мумкин
2020 йил 24 июнь куни Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида Сичуан провинцияси Ташқи ишлар канцелярияси билан музокаралар ўтказилди. Бу ...
Цзян Янь: Хитой Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдамини юксак қадрлайди
Аввал хабар қилинганидек, бугун эрта тонгда Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг коронавирус билан курашаётган Хубей провинциясига энг зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.  ЎзА мухбири Ислом Каримов ...
Хитой халқига ҳамдардлик ва кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирилди
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубда бундай дейилган: “Муҳтарам Президент жаноблари! Хитой коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган кураш муносабати ...
Дунёдаги илк букилувчан смартфон
Пекиндаги анжуманда Rouyu Technology компанияси дунёдаги илк букилувчан смартфон FlexPai’ни тақдим қилди. Гаджет 8-сериядаги Qualcomm Snapdragon процессорида ишлайди ҳамда 7,8 дюймли AMOLED-экран билан жиҳозланган. Қурилмани яратиш ...