Шанхай халқаро медиафоруми ОАВнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилмоқда

Шанхайда China International Import Expo— биринчи халқаро импорт товарлари ва хизматлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар, инновацион ғоялар маркази вакиллари ва инвесторлар иштирок этмоқда.

Хитой хукумати Шанхайга дунёнинг барча қитъаларидан ОАВлар, таҳлил маркази мутахассисларини таклиф этди ва бу анжуманни Халқаро медиафорум деб атади. Дунёнинг 600 дан зиёд оммавий ахборот воситаси ва таҳлил марказлари вакиллари ҳузурида Хитой раиси Си Цзиньпин, Россия бош вазири Дмитрий Медведев нутқ сўзлади. Умуман, Expo ва медиафорумда 10 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Шундан сўнг дунё иқтисоди ва у билан боғлиқ мавзуларни ОАВда ёритиш масалаларига бағишланган халқаро медиафорум иши бошланди. Биринчи бўлиб сўзга чиққан Хитой матбуот канселярияси вазири Хуан Кунминга кўра, Хитой очиқ иқтисодий сиёсат йўлини танладик. Чунки ташқи бозор иштирокисиз мамлакат мақсадига эриша олмайди. Бу йил Ден Сяопин бошчилигида Хитойда очиқ иқтисодий сиёсат йўлига ўтилганига 40 йил тўлди. Бу даврда Хитой қолоқ давлатдан дунёнинг юксак иқтисодиётга эга мамлакатга айланди. Ҳар бир давлатнинг миллий манфаатларлари бор, лекин матбуотдаги иқтисодий таҳлил холис бўлиши лозим. Бунда оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги керак.

Япония матбуоти раҳбарларидан бири Шинон Кита Америка—Хитой «савдо уруши» матбуотдаги мезонларга таъсир кўрсатаётганини кузатяпмиз, Осиё давлатлари ОАВлари форумини ташкил этиб, мавжуд муаммоларни биргаликда муҳокама қилишга чақираман, деди.

—Давлатлараро муносабатларда иқтисод сиёсатга нисбатан устуворлик касб этяпти, шунинг учун биз махсус иқтисодий масалаларни ёритадиган телеканал очдик, — таъкидлади ХХР телерадиокорпорацияси раҳбари Жен Жаижонг.

Россия вакили Александр Бистрицский муҳим масалани ўртага ташлади.

— ОАВдаги ахборот доим ҳам хақиқатни акс эттиролмайдиган замонда яшаяпмиз. Бу дунёдаги зиддиятлар ва давлат манфаатини юқори қўйиш билан боғлиқ, — деди у. — ОАВдаги аслида ҳақиқатдан йироқ маълумотлар туфайли давлат раҳбарлари баъзида хавфли қарорлар қабул қиляпти. Оммавий ахборот воситаси ўз чиқишларида ҳақиқатни ёлғондан ажратиб бериши керак.

Шанхайдаги Эхпо кўргазмаси ва медиафорум давом этмоқда.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

2020 йилга келиб Хитойда поездлар соатига 1000 км тезликда ҳаракатлана бошлайди
Хитойда соатига 600 дан 1000 км гача тезликда ҳаракатланадиган поездлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Asia Times. Ҳозирги вақтда хитойлик мутахассислар вакуум трубкаси ичида ...
2019 йилдаги биринчи сунъий йўлдош орбитада
Хитойнинг Zhongxin 2D телекоммуникацион сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли тарзда чиқарилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда. Таъкидланишича, сунъий йўлдош маҳаллий вақт билан соат 01.11да Сичан космодромидан «Чанчжэн-3В» ...
Лойиҳа ёпилди, кўзлар эса очилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 ноябридан бугунги кунга қадар ...
Хитойда нима бўляпти? Воқеа жойидан махсус репортаж
Таниқли биолог-шифокор, блогер Бахтиёр Шералиев айни дамда Хитойда иш фаолиятини давом эттирмоқда. У ижтимоий тармоқлардаги ваҳимали, ёлғон хабарларга муносабат билдирди. «Ҳозир ўзим айни вақтда Хитойда, ...
Ўзбекистон Хитойга визани бекор қилди
Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида Президент Фармони қабул ...
Чжун Наньшань: Хитойдаги эпидемия ҳақидаги маълумотлар сохталаштирилган бўлиши мумкин
Инжернерлик фанлари академияси академиги Чжун Наньшань, нафас йўллари юқумли касалликлари бўйича мутахассис Гуанчжоудаги матбуот анжуманида Гуанчжоуда эпидемия пайтида қўлланилган профилактика чора-тадбирлари натижаси яхши бўлганини ...
Вухан дарвозалари очилди. Энди у ёпиқ шаҳар эмас
Хитой ҳукумати коронавируснинг янги тури туфайли 76 кун давомида ташқи дунё билан алоқани узиб қўйган Вухандан чиқиш йўлларини очди. 8 апрелга ўтар кечаси шаҳар дарвозалари ...
Хитойда умуммиллий мотам куни эълон қилинди
Хитой расмийлари 4 апрелни коронавирус пандемияси оқибатида ўлганлар ва беморларни қутқариш учун ўзини қурбон қилган шифокорлар хотираси учун умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Давлат ...
Хитой дунёнинг энг катта экспортери сифатида тилга олинади
Дарҳақиқат шундай. Лекин айни чоқда, ички бозоридаги эҳтиёж уни дунёнинг энг катта импортерига ҳам айлантирган. 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ, ...
Импорт яқин 15 йил ичида 40 трлн доллардан ошади
"Прогнозларга кўра, Хитой товар ва хизматлари импортининг умумий ҳажми яқин 15 йил ичида 40 трлн доллардан ошади", - деди Хитой товар ва хизматлари импортининг ...
Ян Хуа: «Фарғона водийси ўзига хос унутилмас таассуротлар қолдирди
Хитой марказий телевидениесининг “CCTV-4” канали ижодкорлари Фарғона вилоятида халқимизнинг миллий қадрият ва анъаналари, ҳунармандчилиги, маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм суратга олди. Ўзбекистон Журналистлари ...
Иву шаҳридаги кичик буюмлар бозори дунё харидорлари учун очиқ
Хитойнинг шарқидаги Чжэцзян провинциясида дунёдаги етакчи кичик буюмлар бозори бўлган Иву халқаро савдо бозори сешанба куни эрталаб дунё харидорларига очилди. Бозор одатда баҳор фестивалидан кейин ...