Хитойнинг шарқидаги Чжэцзян провинциясида дунёдаги етакчи кичик буюмлар бозори бўлган Иву халқаро савдо бозори сешанба куни эрталаб дунё харидорларига очилди.
Бозор одатда баҳор фестивалидан кейин 12-куни очилиши керак эди. Бироқ, очилиш санаси бу йил эпидемия туфайли кечиктирилди.
Бу йил бозордаги одамларнинг ҳаракатларини кузатиш учун QR кодлари, юзни аниқлаш технологияси ва юқори аниқликдаги камералар ҳам қабул қилинди.
Ушбу бозорда қатнашиш учун 55 000 ортиқ қатнашувчилар онлайн тарзда рўйхатдан ўтказилган.
Бозорнинг бир меъёрда ишлашини таъминлаш учун овқатланиш, меҳмонхона бизнеси, ташқи савдо, логистика, божхона расмийлаштируви, молия ва бошқа ёрдам хизматлари қайта тикланди.