2021 йилда Ўзбекистоннинг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 15,5 фоизга ўсди

2021 йилда Ўзбекистонга дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатидан жами 11,1 млрд долларлик хорижий инвестициялар киритилди. Шунингдек, ўзбек иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритган давлатлар бешлиги маълум қилинди.

Хитой билан 2019 йилдаги ташқи савдо айланмаси 7,62 миллиард АҚШ доллари, 2020 йилда эса $6,4 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари орасида Хитой (17,7%) давлати қолмоқда.

2021 йилда Ўзбекистоннинг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 15,5%га ўсиб, 7,44 млрд. долларга етди.

Ўзбекистон импорт-экспортидаги ТОП: 5 давлатлар

2021 йилда Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

  1. Россия – 5,5 млрд.
  2. Хитой – 4,9 млрд.
  3. Қозоғистон – 2,7 млрд.
  4. Корея – 1,8 млрд.
  5. Туркия – 1,7 млрд.

2021 йилда  Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

  1. Хитой – 2,5 млрд.
  2. Россия – 2,1 млрд.
  3. Туркия – 1,7 млрд.
  4. Қозоғистон – 1,2 млрд.
  5. Қирғиз Р. – 791 млн.

Факт-рақамларда:

Ўзбекистон 2021 йилда Хитойдан 102,4 млн. дона мобил телефони, 60 тонна гуруч, 8 880 та енгил автомобиллар, жумладан, 724 та электромобиллар импорт қилган. Шунингдек, 20,2 млн. та мебел маҳсулотлари, 66 тонна киви, 25,8 минг тонна чой, 153 тонна шампун, 290,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган фармацевтика маҳсулотлари сотиб олинган.

Мавзуга оид:

Хитой иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ҳажми 2022 йилнинг январ-феврал ойларида 37,9 фоизга ўсди ва 243,7 миллиард юанни (38,26 миллиард доллар) ташкил этди.  Доллар ҳисобида бу кўрсаткич 45,2 фоизга ошиб, 37,86 миллиард долларни ташкил қилди.