Хитой янги йили ёки дўстлар ва куёвлар куни нега нишонланади?

Дунё аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этган хитойликлар шу кунлари янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Афсоналарга кўра, даҳшатли Чун исмли маҳлуқ денгиз қаърида яширинган ўз уясидан ташқарига чиқиб, йўлида учраган нарсасини вайрон қилиб, болалар, ҳайвонларни тутиб еган, янги ҳосилгача сақлаб қўйилган ғаллани йўқ қилган. Шу сабабли байрам олдидан одамлар маҳлуқнинг нафсини қондириш учун остоналарига егуликлар қўйишган. Айтишларича, озиқ-овқат қанча кўп бўлса, махлуқ уйга кирмаган ва энг асосийси болаларга тегмаган. Аммо бир куни денгиздан чиққан махлуқ қизил кийимдаги ўғил болани кўриб, қўрқиб кетган. Шунда одамлар махлуқ қизил рангдан қўрқишини англаб, ўз уйларини қизил рангдаги фонуслар ва чироқлар билан безатиб,  мушаклардан фойдалана бошлашган.

Яна бир афсонага кўра Чун (баъзан уни Нян деб ҳам аташади) янги йил байрами олдидан хитой  қишлоғига бир чол келади. У қишлоқликлардан тунаш учун жой сўраганида, бир кампир унга бу ердан тезроқ кетишни, бўлмаса маҳлуқ келиб, уни ҳам ўлдириши мумкинлигини айтади. Чол бўлса Нянни қўвиб юбораса, қишлоқликлардан унга тунаш учун жой топиб беришлари ҳақидаги ваъдани олгач,  қишлоқни қизил фонуслар билан безаб, ҳар бир хонадон олдига пақиллагич қўйиб чиқади ва махлуқ пайдо бўлиши билан уларни отишларини буюради. Қишлоқ аҳолиси чолнинг айтганини қилиб, даҳшатли маҳлуқдан қутилишади.

Хитой янги йили 21 январдан 21 февралгача бўлган вақт  оралиғида, яъни ой тўлишига қараб, нишонланади. Масалан бу йил, хитойликлар учун янги йил 5 февралда киради ва улар 2019 йил эмас,  балки Шарқ  тақвимига кўра 4717 йилни кутиб олишади. Хитойда ҳар бир йил 60 йилда бир маротаба такрорланадиган  мураккаб комбинациялардан иборат. Уларнинг ҳар бирибешта асосий унсур (сув, тупроқ, металл, олов ва дарахт)ларнин рангларига мос бўлган 12 та тақвимга оид ҳайвонлар билан тавсифланади. 2019 йилда Хитой янги йилининг рамзи Чўчқа бўлиб, макони Тупроқ, ранги эса сариқдир. 60 йиллик айлана ёғоч Каламушдан бошланиб, сув Чўчқаси билан якунланади.

Хитойликлар янги йил байрамини 15 кун давомида нишонлашади. Албатта барча бу ёрқин ва қўвноқ байрамни ўз оила аъзолари даврасида нишонлашга ҳаракат қилишади. Энг аввало тайёргарлик йил давомида уйда йиғилган кераксиз буюмлар, чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш, ҳамма жойни тозалашдан бошланади. Сўнг  уй қизил рангдаги фонуслар  ва бошқа безаклар билан безатилади. Чунки айтишларича, айнан шу ранг хонадондан ғам. Кулфат ва қашшоқликни қувади. Уй деворларига соғлик, бойлик ва омадни англатувчи жуфт ёзувлар илиниб, қоғоз нақшлар ёпиштирилади. Уй тўрига 8 тадан айлана шаклида патнисга терилган мандарин ва апельсинлар қўйилади. Чунки 8 рақами Хитойда узоқ умр кўришни англатади. Аммо сўнгги пайтлари уй тўрига цитрус мевалар билан безатилган сунъий дарахтлар қўйиш урфга кирмоқда.

Янги йил арафасида барча оила аъзолари  тўкин дастурхон атрофида тўпланишади. Қадимдан хитойликларда йигит 32 ёшгача уйланмаса, қиз 30 ёшгача турмушга чиқмаса қариндошлари уларни ҳурмат қилмай қўйишади. Шу сабабли  сўнгги йилларда бойфренд ёки гёлфренд, йигит ёки қиз ўртоқларни ижарага олиш русум бўлмоқда.  Бунинг учун хаттоки махсус агентликлар фаолият кўрсатиб, улар қариндошлар олдида жуфтлик ролини ўйнаб беришади.

Демак, байрам бошланди.

1- кун. Оила даврасида.

Хитой янги йилининг биринчи куни оила аъзолари биргаликда бамбук таёқчаларини тутатишади ва жуда шовқин солган тарзда байрамни нишонлашади. Чунки қанчалик байрам шовқинли бўлса, хонадонан барча бахтсизлик ва кулфатлар ариб, шунча йил омадли ва қўвноқ ўтади-да!

Дастурхонда албатта оила аъзолари қўшилиб туккан чучвара (цзяоцзы) ва ўн хилдан зиёдроқ таомлар бўлади. Овқатланиб бўлишгач, ҳамма меҳмонга отланади. Шу куни албатта ўтганларнинг рўҳини шод этиш мақсадида қабристонга ҳам борилади.

2- кун. Ибодат куни

Иккинчи кун ибодатдан бошланиб, барча оила аъзолари ўз яқинларига  соғлиқ, бахт, бойлик ато этишни сўрашади. Шундан сўнг албатта ёши катталар зиёрат қилиниб. Болалар ва яқинларига қизил конвертда пул тақдим этилади.  Шу куни барча камбағаллар ва қашшоқ одамларнинг қоринлари тўйдирилиб, уларга моддий ёрдам берилади. Буни ҳар бир оила амалга оширади.

3-4 кунлар. Дўстлар  куни

Нега айнан дўстлар? Чунки атрофингда дилга яқин қадрдонларинг бўлмаса бу дунёда яшаш қийин. Хитойликларнинг янги йилнинг 3-4 кунлари  кейинги йил ҳам бирга бўлиш учун дўстлари даврасида байрамни нишонлашади.  Эски хафагарчиликлар унитилиб, бир-биридан кечирим сўрашади.

5-6 кунлар. Бойлик ва тижорат кунлари.

Шу кунлари  мушакбозликдан сўнг кўпгна корхоналар таътилдан сўнг иш фаолиятларини бошлашади.

7  кун.

 Ушбу кун ҳам ибодатдан бошланади. Хитойликлар айнан дунё яралганининг 7 куни Худо томонидан инсон яратилганига ишонишади.  Дастурхонга эса албатта хом балиқдан тайёрланган «Yusheng» салати тортилади. Айтишларича уни истеъмол қилган  одамнинг омади кулиб, ишлари ривожланар экан.

8-10 кунлар

Мамлакатда таътил тугаб иш бошлансада, ҳар куни кечқурун оила аъзолари ибодатдан сўнг  байрам дастурхони атрофига  йиғилишади. Шу куни дастурхонга бўғирсоқлар (юаньсяо) тортилади.

Овқатлангач,  ибодатхонага бориб, у ерда хушбуй шамларни ёққач, ибодатни давом эттиришади. Все китайцы уже возвращаются на работу, а вечерами устраивают небольшие семейные праздничные ужины обязательно с молитвой, после чего отправляются в храм, чтобы зажечь особые курительные свечи. На ужин каждая хозяйка готовит, которые больше похожи на небольшие колобки.

11 кун

Хитойда байрамнинг 11 куни куёвлар куни ҳисобланади. Бунинг учун куёвлар  меҳмондорчиликка чақирилиб, унга совғалар берилади.

В Китае — это день зятя, когда тесть обязательно устраивает шумный и богатый праздник для мужа своей дочери. Каждый отец старается уважить его и устроить для него лучший праздник.

12-14 кунлар

Янги йилнинг энг асосий кўнгилочар кунлари бўлган Фонуслар кунига тайёргарик кўрилади. Дастурхон албатта шохона безатилиб, ибодат қилиш, худодан соғлик, бойлик, узоқ умр сўраш унитилмайди. Аммо дастурхонга гўштли таомлар қўйилмайди. Уч кун танани зарарли моддалардан тозалаш учун парҳезли овқатлар истеъмол қилинади.

15 — кун

Шаҳарларда ҳақиқий байрам бошланади. Мушаклар отилиб, одамлар оиласи билан шаҳарнинг кўзга кўринган жойларида уюштирилаётган оммавий концертлар, саҳна кўринишларини томоша қиладилар. Одамлар қўлларида ёқилган фонусларни кўтариб юришади.  Дастурхонга албатта чучвара ва ширин гуруч тортилади. Шу куни ёлғиз қизлар аёллар мандаринларга ўз телефон рақамларини ёпиштириб, сувга оқизишади. Уни  тутиб олган ёлғиз эркаклар, мандаринни егач, ундаги телефон рақамга қўнғироқ қилиб, аёллар билан танишига ошиқадилар.

Наргис ҚОСИМОВА

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Қадимги Хитойнинг ғаройиб тиббиёти: чжень-нзютерапия, доривор гиёҳлар ва диний тақиқ билан боғлиқ бўлган жарроҳлик
Хитой табобатида гиёҳлардан, ҳайвонлар ва минераллардан келиб чиққан доривор воситалар қўллашган. Доривор гиёҳлардан турли хил касалликларда қўлланиладиган женьшень муҳим ўрин тутган. Лимонник, камфара, ровоч, ...
Харбинда муз ва қордан ясалган ҳайкаллар шоу-кўргазмаси очилди
Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳрида “Юлдузли дарё бўйлаб саёҳат” деб номланган композиция билан 31-халқаро қор ҳайкалтарошлиги санъати кўргазмаси очилди. Фото: Синьхуа/Ван Сун [caption id="attachment_610" ...
Шанхайда «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида улкан мегаполис яратилмоқда (видео)
Шанхайда архитектура эстетикаси, қурилиш ва турар жой ҳудудини ташкил этиш борасида янги давр бошланяпти. Яқин келажакда улкан мегаполис яқинида «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида яратилган ...
Шанси’да қадимий корхона топилди
Хитойлик археологлар мамлакат шимолида жойлашган Шаньси провинциясида олиб борилаётган қазиш ишлари чоғида тоза мис ва мисдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган улкан қадимий корхона изларини ...
Чой маросими
Кўк чойни қандай дамлаш керак? Чой жасминдошлар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, унинг баргларидан шифобахш, тинчлантирувчи ичимлик тайёрланади. Чойнинг асл ватани – Хитой. У VIII асрга ...
Фуджоуда халқаро денгиз маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси иш бошлади
Фуцзян провинцияси Фуджоу шаҳрида анъанавий балиқчилик ва денгиз маҳсулотлари халқаро кўргазма-ярмаркаси иш бошлади. Унда жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардан 400 га яқин ...
Пекин яқинида «эпидемияга қарши» шаҳарча қурилади
Хитой эпидемиялар шароитида яшаш ҳисобга олинган шаҳар қурмоқчи. Бу шаҳарда, хусусан, уйларнинг томларида мева-сабзавот етиштириладиган иссиқхоналар, қуёш панелларидан қувват олувчи батареялар бўлади. Ҳар бир уй ичимлик ...
Элчи Цзян Янь хонимнинг Наврўз байрами табриги (видео)
Хитой элчиси Цзян Янь хоним Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади: Баҳор гулларидан гулдаста сизга, Чин қалбим табриги пайваста сизга. Бир аср яшангу, яна ним ...
Син Мин поклик ва софлик байрами (видео)
Бугун 5 апрел Хитойда Cин Мин ( 清明节 ) – марҳумларни хотирлаш, шунингдек, поклик ва равшанлик байрами куни. Ушбу байрам ой календари бўйича тахминан тўртинчи ...
70 ёшли оёқсиз хитойлик фуқаро 19 йилда 17000 дона дарахт кўчатини экди
Касаллик туфайли икки оёғидан ажраган Ма Саньсяо 2000 йилда қарзларини узиш учун биринчи дарахтини ўтқазган эди. Аммо вақт ўтиб, у бунинг ижтимоий аҳамиятини тушиниб ...
Чжэнчжоу баҳор байрами учун тайёргарликни бошлаб юборди (фото)
Янги йилга тайёргарлик Ҳенан провинциясининг Чжэнчжоу аҳолиси билан бошланди. Хитойда янги йил байрами бу йил 5 февралда нишонланади. Бу байрам одатда 21 январь ва 21 ...
Хитойча нақл: “Киши ёлғиз қолса, вафот этади”
Хитой тиббиёти узоқ тарихга эгалиги ва ўзига хослиги билан дунё аҳлини қизиқтириб келади. Ҳусусан, хитойликлар тиббиётни “ҳаёт ҳақидаги фан”нинг бир қисми сифатида ўрганишади. Уларда анъанавий ...