Хитойнинг марказий телевиденияси Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси «CGTN рус тилида» телеканали ижодкорлари билан учрашувда маълум бўлди.
Икки давлат ҳамкорлиги доирасида олинадиган ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари “Ипак йўли иқтисодий камари” ташаббуси доирасида ўтказилиб, шу йилнинг февраль-март ойида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида олиниши режалаштирилган.
Ўзбек, хитой, рус ва инглиз тилларида намойиш этиладиган фильм Ўзбекистон ва Хитойнинг бой тарихий-маданий мероси, икки давлат ўртасидаги кўп асрлик муносабатлар ҳақида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими таклифи асосида Хитой марказий телевидениесининг “CCTV-4” канали ижодкорлари Фарғона вилоятида халқимизнинг миллий қадрият ва анъаналари, ҳунармандчилиги, маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм суратга олган эди.
Ян Хуа: «Фарғона водийси ўзига хос унутилмас таассуротлар қолдирди