Хитойнинг Zhongxin 2D телекоммуникацион сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли тарзда чиқарилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, сунъий йўлдош маҳаллий вақт билан соат 01.11да Сичан космодромидан «Чанчжэн-3В» ракета-ташувчиси ёрдамида учирилди.
Ушбу парвоз «Чанчжэн» сериясидаги ракета-ташувчилар учун 298-бўлди.
Манба: kun.uz