Хитой дунёнинг энг катта экспортери сифатида тилга олинади

Дарҳақиқат шундай. Лекин айни чоқда, ички бозоридаги эҳтиёж уни дунёнинг энг катта импортерига ҳам айлантирган. 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ, бир йўл” мавзусидаги халқаро форум чоғида Хитой Давлат кенгаши раиси Си Цзиньпин Шанхайда Халқаро Импорт Экспо ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. 2018 йилнинг 5-10 ноябр кунлари эса илк бор Шанхайдаги янги ташкил этилган “жахон бозори” ўзининг махсулотлари кўргазмасини очиб Хитой ва 130 мамлакатдан келган 200 мингдан зиёд ишлаб чиқарувчи, иқтисодий институтлар, савдо корчалонлари ва сиёсатчиларга тақдим этди.

Импорт Экспо кунлари “Очиқ дунё иқтисодини бунёд эт” шиори остида Шайхан Халқаро Бизнес Медиафорумини ўтказиш ҳам режалаштирилган эди. Унинг ишида 103 мамлакатдан келган 600 дан ортиқ ОАВ ва тахлил марказларининг вакиллари иштирок этди. Медиафорум қатнашчиларини Хитой Давлат Кенгаши раиси Си Цзиньпин, Россия Федерацияси Бош Вазири Дмитрий Медведов табрикладилар. Унинг тантанали очилиш маросимида яна ўндан ошиқ мамлакат рахбарлари, ОАВ ишини мувофиқлаштирувчи 21 нафар вазир, йирик давлат арбоблари ҳамда сиёсатчилари хозир бўлдилар. Форум тобора глобализация устиворлик қилаётган жахон иқтисодиёти ва медиалар ўртасидаги муносабатларни қизғин муҳокама қилди. Унда икки мавзу “ОАВ ва илмий ғоя марказлариниинг очиқ дунё иқтисодиётидаги ўрни”, “Очиқ Хитой ва Дунё тараққиёти” сиёсатчи, етакчи журналистлар ва тахлилчиларнинг бахс-мунозараларига сабаб бўлди.

Биринчи бўлиб сўзга чиққан Хитой Халқ Республикаси Коммунистик Партияси сиёсий бюроси аъзоси, Марказий Кенгаш секретарияти аъзоси, Матбуот концелярияси Министри Хуан Куньмин жумладан шундай деди:

–Бугун сиёсатчи хам, иқтисодчи хам, журналист хам буни билиши керак: дунё иқтисоди муваффақияти Хитой иқтисодининг муваффақиятига боғлиқ. Биз очиқ иқтисодий сиёсат йўлини танладик. Чунки ташқи бозор иштирокисиз мақсадимизга эриша олмаймиз. Стратегиямиз иккиёқлама фойдали хамкорликдир. Биз харакатимизни ўзаро ишончга асослантирамиз. Тўғри, хар бир давлат, уни халқларининг миллий манфаатлари бор, лекин матбуотдаги иқтисодий тахлил холис бўлиши, биз бир биримизни хурмат қилишимиз лозим. Бунда оммавий ахборот воситаларининг хамкорлиги керак.

Франциянинг собиқ Премьер министри Франкос Жалиюзеан де Виллепин эса иқтисод глобализациялашди, лекин у инновацион ғояларга асосланмас экан тараққий қила олмайди, деди.

Япония босма нашрлар бирлашмасининг рахбари Шинон Кита Америка-Хитой “савдо уруши” матбуотдаги меъзонларга таъсир кўрсатаётганини кузатябмиз, мен Осиё давлатлари ОАВлари форумини ташкил этиб мавжуд муаммоларни биргаликда мухокама қилишга чақираман, деди.

–Давлатлараро муносабатларда иқтисод сиёсатга нисбатан устиворлик касб этяпти, шунинг учун биз махсус иқтисодий масалаларни ёритадиган телеканал очдик, — дейди ХХР Телерадиокорпорацияси рахбари Жен Жаижонг.

Россия вакили Александр Быстрийцский ғоят мухим масалани ўртага ташлади.

–ОАВдаги ахборот доим хам хақиқатни акс эттиролмайдиган замонда яшаябмиз. Бу дунёдаги зиддиятлар ва давлат манфаатини юқори қўйиш билан боғлиқ, — деди у. – ОАВдаги аслида хақиқатдан йироқ ахборот туфайли давлат рахбарлари баъзида хавфли қарорлар қабул қиляпти. Оммавий ахборот воситаси ўз ахборотида хақиқатни ёлғондан ажратиб бериши керак. Биргина Ироқ мавзусини ёритишдаги йўл қўйилган хатолар ишонарли далил бўла олади.

Медиафорум клуари унинг иштирокчилари учун ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш майдонига айланди. Биз Россия, Миср, Ҳиндистон, Венгрия каби мамлакатлардаги ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашув, журналистларни икки мамлакат ОАВларида малака оширишини ташкил этиш, долзарб мавзуларда биргаликда конференциялар ўтказиш юзасидан маслахатлашиб олдик.

-Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ОАВнинг ҳамкорлиги талаб даражасида эмас,- дейди Будапешт медиамаркази рахбари Демчик Лажос. –Жумладан, Ўзбекистонга Европа журналистлари учун кўпроқ медиатурлар ташкил этишда биз ташаббускор бўлишимиз лозим деб ўйлайман.

-Ўзбекистон Қозоғистон медиалари ўртасида ахборот айрбошлаш юзасидан халигача ҳуқуқий хужжатлар имзоламадик. Ҳолбуки, биз битта иқтисодий майдонни ташкил этамиз ва халқларимизнинг ахборот эхтиёжи бир-бирига яқин,-дейди “KAZMEDIA HOLDING” LLD бош директори Эркин Жақипов.

Қозоғистонлик хамкасбларимиз Шанхай Медиафоруми чоғида Хитойнинг энг йирик кундалик босма нашрларидан бири “Цзинцзи Жибао” (“Иқтисодий газета”) билан шундай шартнома имзоладилар.

-Биз Ўзбекистон ОАВлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга, кўп йўналишли меморандум имзолашга тайёрмиз, -дейди “Цзинцзи Жибао” (“Иқтисодий газета”) Президенти Жанг Жианг хоним биз билан мулоқот чоғида.

-Ўзбекистонда журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университети очилгани мени ҳайратга солди,- дейди Россия ТРК бош директори 1-ўринбосари Андрей Кондрашев.-Зеро замонавий журналистика анъанавий журналистикадан фарқланади. Меъзонлар ўзгармаган бўлсада ахборот йиғиш, тарқатиш услублари мукаммаллашиб боряпти. Биз тажрибаларимизни хамиша бўлишишимиз фойда беради холос.

Андрей Кондрашев шунингдек, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими таклифи билан Фарғонага келиб телемухбирлар учун махорат дарси ўтказиш ҳақида ҳам фикр билдирди.

-Мен нафақат Фарғона тележурналистлари, балки янги ташкил этилган университет талабалари билан шундай машғулотлар ўтказиш, уларнинг Россия етакчи телеканалларида амалиёт ўтишларини ҳам қўллаб қувватлайман, — деди у.

Шанхай, Медиафорумида Япония, Чили, Буюк Британия, Россия, Перу, Хитой, Жанубий Корея каби кўплаб мамлакат ОАВлари, журналистик ташкилот ва тахлил марказлари рахбар ҳамда вакиллари, таниқли мухбирлар замонавий ОАВ муаммолари юзасидан таклифларини билдирдилар.

Шанхай Халқаро Бизнес Медиафорумининг анъанага айлантириш ҳақида қарор ҳам қабул қилинди.

Муҳаммаджон ОБИДОВ