Сиси қандай байрам?

Хитойда анъанавий Сиси байрами-севишганлар куни сифатида нишонланади. Мазкур байрам ой тақвимининг еттинчи ойи еттинчи кунида нишонланади ҳамда жорий йил у 10 августга тўғри келади.

Шунингдек, қадимги Хитойда Сиси байрамини маҳорат учун ибодат байрами (Сисяо сзе) ва қизлар куни (Нуер сзе) деб ҳам аташган.

Бу байрам қизларнинг энг романтик ва энг севимли анъанавий байрамидир. Унинг ҳикояси чўпон ва тўқувчи афсонаси билан боғланган бўлиб, улар йилда бир марта айнан шу кунда Сомон йўлида кўришиши мумкин бўлган айрилган севишганлар афсонаси ҳисобланади.