Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди

Статистик маълумотларга кўра, Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди. Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич, ўртача йиллик ўсиш 19,66 миллион донани ташкил этди.

Мамлакат бўйлаб автотранспорт ҳайдовчилари сони 435 миллиондан ошди, шундан автомобил ҳайдовчилари сони 397 миллионга етди, бу умумий ҳайдовчилар сонининг 91,26 фоизини ташкил этади. 2019 йилда Хитой бўйлаб 29,43 миллион киши биринчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олди.

Биздачи? 2020 йилда Президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид:

Хитой пойтахтида давлат рақамларини олиш имконияти пасайиб бормоқда. Июн ойининг бошида ҳар бир рақам олувчига 2031 киши тўғри келди. Баъзи йирик шаҳарларида авторақамлар ким ошди савдоси орқали ҳам сотилиши йўлга қўйилган.

Пекинда 2011 йил январ ойидан авторақам лоторея орқали ўйналадиган тизимни жорий қилишди. Ўшандан бери авторақамлар сони камайиб бормоқда. Жорий йилнинг апрел-май ойларида уларнинг сони атиги 6333 тани ташкил этди. Давлат рақамини лотерея тизими орқали олишнинг асосий сабаби, шаҳарда ҳавонинг кучли ифлосланишини чеклашдир.

Жорий йилнинг апрел ойига қадар Пекиндаги транспорт воситалари сони 6 миллион донага етди. Фақат электр транспорт воситаларининг рўйхатга олиш рақамларини бериш учун лотерея тизими мавжуд эмас. Шу сабабли, Пекин аҳолиси фаол равишда «яшил машиналар» га ўтишни бошладилар.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Урумчи ёҳуд «Савдогарлар шаҳри»га саёҳат (фото+видео)
Шинжон Уйғур Автоном Районининг сиёсий-иқтисодий маркази Урумчи шаҳрини турли номлар билан атаса бўлади. Хитойнинг ғарбий дарбозаси. Ғарбу Шарқ юзлашган шаҳар ёҳуд савдогарлар шаҳри. Бундай таърифу ...
Xiaomi ўзининг биринчи автомобилини тақдим этди (видео)
Смартфонлар, маиший техника ва компьютер ускуналари ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган Xiaomi бренди автомобил бозорида ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. Таъкидлаш жоизки, бу фаолият доирасини ...
“Кимни учратсанг, юзида кулги билан “ни ҳао” деб қарши олади”.  Гуилинга саёҳат
Ҳадисда илмни Чинга (Хитойга) бориб бўлсада ўрганинглар дейилади. Айни ҳадисдан келиб чиқиб ташриф буюрмаган бўлсакда, 2010-2014 йиллар мобайнида бир қисм илмни Хитойда олиш насиб ...
Хитой қандай қилиб коронавирусни енгмоқда?
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Чин мамлакати қайси усул билан даҳшатли инфекциянинг тарқалиш йўлларини тўсгани, эпидемияга қарши самарали ...
Баҳор байрами авжида
Хитойда Чунсзе (春节) байрами  - ой тақвими бўйича янги йил яъни, баҳор умумиллий байрами кенг нишонланмоқда. Фото: СИНЬХУА Маълумот учун, ой тақвими ...
«Нафақат китоб сотиб оласиз балки шу ернинг ўзида ўқиш, ишлаш ва дам олиш учун ҳам шароит бор» — Пекиндаги китоб дўкони ҳақида
Журналист Барчиной Жўраева "Фейсбук"даги саҳифасида Пекиндаги йирик китоб дўкони ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди: “Ёшлар китобдан узоқлашди, дейишади. Лекин бу гап технологияларга муккасидан кетган хитой ёшлари ...
“Forbes”хитойлик миллиардерлар рейтингини тузди. Биринчи ўринда Жек Ма
Forbes'нинг навбатдаги миллиардерлар рўйхатидан 344 нафар хитойлик ўрин олди. Қуйида Хитойнинг энг бадавлат кишилари Топ-5 рўйхати тақдим этилади. 1. Жек Ма Молиявий аҳволи: 34,6 млрд доллар. Бир ...
Пекинда биринчи қор
Хитой пойтахти Пекинда биринчи қор ёғди. Журналист Барчиной Жўраева Facebook’даги саҳифасида шаҳар марказий кўчаларида қор ёғаётган суратларни жойлади. «Мана энди қишга ўхшади», дея изоҳ қолдирган муаллиф.
Дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси (видео)
Хитойнинг Янцзи дарёсидаги «三峡—Санься» гидроэлектр станцияси ҳозирги кунда дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси бўлиб, одам қўли билан бунёд этилган энг улкан бино ҳисобланади. Ажабланарлиси шундаки, ...
Ипак йўли Сиан шаҳридан бошланган(ми)?
Биласизми, қадимда Марказий Осиё ва Хитойни бирлаштирган Буюк Ипак йўли айнан Сиан шаҳридан бошланган. Шаҳарнинг диққатга сазовор масканларидан бири Шэнси вилояти тарих музейидир. Бу замонавий ускуналар ...
«Huihe» тош ҳайкаллар боғи (видео)
Қадимдан хитойликларнинг айтишларича, Гуйлинь тепаликка, Шанхай инсонларга, Фуцзянь тошларга қараб тураркан. Фуцзяннинг илоҳий тупроғи Сямынь ерларида, Huihe маданият боғида жойлашган. Бу маскан Япон боғи манзараси ва ...
Антарктидада илк доимий аэропорт
Хитой ҳукумати Жанубий қутбда илк доимий аэропорт барпо қилмоқчи. Бу ҳақда Keji Ribao илмий нашри маълум қилди. “Аэропорт инфратузилмаси учиш полосаси ва ҳаво терминалини ўз ...