Тибетда тезюрар поездлар пайдо бўлади

Тез орада Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Тибет автоном ҳудудида тезюрар поездлар пайдо бўлади, деб хабар берди «Хитой темир йўллари» Давлат корпорацияси.

Режага қараб, «Фусин» тезюрар ҳаракатланувчи таркиби шу йилнинг июн ойида Лхаса — Нингчи йўналишида қатнай бошлайди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу автоном вилоятда «Фусин» поездининг 160 км/соатгача тезлаша оладиган махсус модели ҳаракатланади. У кислород етказиб берадиган ускуналар ва иккита электр станцияси билан жиҳозланган.

Маълумот учун, Лхаса-Нинингчи темир йўлининг умумий узунлиги 435 км.  Унинг қурилиши доирасида 47 та туннел ва 120 та кўприк қурилди.

2020 йил охирига келиб, «Фусин» поэздлари жами 836 миллион км йўлни босиб ўтди ва 827 миллион йўловчини хавфсиз ташиди. Ушбу поездларининг турли хил моделларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 160 км дан 350 км гача бўлган масофани қамраб олади. Бу Хитойнинг инновацион темир йўл технологияси қурилишидаги катта ютуғидир.

«EmbassyofChinaInUzbekistan»

Бошқа хабарлар | 其他新闻

“Хитойлик Кумуш” ўқитувчига айланди
Унга мактабда Хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди. Республика таълим маркази мутахассислари иштирокида “хитойлик келин”га мактабда Хитой тилидан дарс ...
Шанхайда Алишер Навоий ҳайкали
Хитойнинг йирик шаҳри — Шанхай шаҳридаги Шанхай университети марказий майдонида улуғ ўзбек мутафаккири ва шоири Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилган. Уч метрлик ушбу бронза ҳайкал жамоатчиликнинг ...
Фотогалерея: Уссур турналари Ляонин провинциясида
Сураткаш Ян Цин Шенян шаҳри ҳайвонот боғидан фотолавҳалар тайёрлади.
Цинхайда дунёдаги энг катта аквариум очилди
Цинхай провинциясида дунёдаги энг катта аквариум ўз фаолиятини бошлади. Ўз оламида 500 турга яқин сув ости мавжудотларини жамлаган аквариум мажмуаси 28 минг квадрат километр ...
Хитойда урбанизация даражаси қандай? (видео)
“Урбанизация” сўзи лотин тилида шаҳар маъносини англатиб, мамлакат (минтақа) аҳолиси таркибидаги шаҳар аҳолисининг салмоғи орқали ўлчанади. Урбанизация жараёнларининг асосий натижалари қуйидагилар билан боғлиқ: барқарор ...
«Huihe» тош ҳайкаллар боғи (видео)
Қадимдан хитойликларнинг айтишларича, Гуйлинь тепаликка, Шанхай инсонларга, Фуцзянь тошларга қараб тураркан. Фуцзяннинг илоҳий тупроғи Сямынь ерларида, Huihe маданият боғида жойлашган. Бу маскан Япон боғи манзараси ва ...
ГУАНДОНГ (ГУАНДУН) — 广东 Guǎngdōng
Провинция: Гуандонг Маъмурий маркази: Гуанжоу Майдони: 179 700 км² Аҳолиси: 111 миллион кишидан зиёд Йирик шаҳарлари: Гуанжоу, Шэнжэн, Чухай, Шантоу, Жанжианг (Чжаньцзян) . Жўғрофий ўрни ва иқлими. Гуандонг вилояти қуйидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар билан ...
Баҳор байрами авжида
Хитойда Чунсзе (春节) байрами  - ой тақвими бўйича янги йил яъни, баҳор умумиллий байрами кенг нишонланмоқда. Фото: СИНЬХУА Маълумот учун, ой тақвими ...
«Ойлик маош сизни бой бўлишдан тўсади» — хитойликлик миллиардер кўп пул топиш йўлини айтди
"Агар маймунларнинг олдига пуллар ва ёнғоқлар қўйилса, маймунлар ёнғоқларни танлайди. Чунки улар пулга жуда кўп ёнғоқлар сотиб олиш мумкинлигини билмайди".  Худди шу ишни кўплаб инсонларга ...
Бир дона минерал сув шишаси учун 3 балл, 1 кг мато учун 5 балл, 1 кг чиқинди қоғоз учун 80 балл …
Ҳозирда 400 дан зиёд ақлли қайта ишлаш ускуналари Чунцин шаҳрининг кўплаб жойларида ташкил этилган. Тизим қандай ишлайди? Тегишли балларни олиш учун махсус карталарни расмийлаштирилади ёки QR-код ...
Вирусли пневмониядан биринчилардан даволанган чунцинлик беморнинг ҳикояси
“Мен Чунцинда ушбу касалликка чалинган биринчи бемор эдим, шифокорлар ва ҳамширалар менга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишди. Мени ҳар куни кўрикдан ўтказиб туришди. Шифокорлар ...
Дунёдаги энг катта радиотелескоп ишга тушди
1 апрелдан Гуйчжоу провинциясида жойлашган дунёдаги энг катта 500 метрли FAST радиотелескопи бутун дунё олимлари учун хизмат қилишни бошлади. Хитой Миллий астрономия обсерваторияси хабарига кўра, ...