Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона билоят бўлими ташаббуси ва ташкилотчилигида “Ўзбекистон-Хитой: минтақалар ҳамкорлиги” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди.
2018 йилнинг ноябрь ойида фотомухбир Муқимжон Қодиров бир гуруҳ фарғоналик журналистлар сафарида Хитойнинг Пекин, Нанкин, Лянь Юн Ган шаҳарлари ва Цзянсу провинциясида бўлиб қайтди. Сафар чоғида М.Қодиров мингдан зиёд фотосуратларни туширди. Уларнинг бир қисми ЎзА сайтида эълон қилиниб, мамлакатимизнинг ўнлаб газеталарида чоп этилди.
Фотокўргазмага улардан айрим намуналар қўйилган бўлиб, томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
Фарғона вилояти тарихи ва маданияти музейида ташкил этилган фотокўргазманинг очилиш тадбирида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов Хитой халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси маслахатчиси Ван Чжэньгуан ва элчихона матбуот котиби Дай Янь Ли, вилоятдаги Ўзбекистон – Хитой қўшма корхоналари рахбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Фотокўргазма бир ой давомида ишлайди.
Минтақалар раҳбарларининг Ўзбекистон ва Хитойдаги учрашуви факт ва рақамларда:
Хитой ва Фарғона вилояти ўртасида ўзаро савдо айланмаси бўйича 2017 йилда экспорт ҳажми 78904,1 минг АҚШ доллари, импорт ҳажми 105862,6 минг АҚШ долларини ташкил эган эди.
2018 йил 10 ойи якуни билан Хитойга экспорт ҳажми 95,2 млн. АҚШ долларини, импорт ҳажми 105,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
2018 йилнинг 12-14 июль кунлари вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигидаги Марғилон ва Қўқон шаҳарлари ҳокимлари, уларнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда салоҳиятли тадбиркорлардан иборат вилоят делегацияси Хитой Халк Республикасига ташриф буюрди.
Ташриф якунлари бўйича жами миқдори 407,2 млн. АҚШ долларини ташкил этган, шундан 358 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри Хитой инвестицияси иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича келишувлар ва меморандумлар имзоланди.
Жумладан,
- “Building Materials Industry of China” компанияси билан 181,1 млн. АҚШ доллари миқдорида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича;
- “Shanxi Zhongya Building Material Co.Ltd.” компанияси билан 120 млн. АҚШ доллари миқдорида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича;
- “Hebei Xiemei Rubber Products Со.Ltd” компанияси билан 60 млн. АҚШ доллари миқдорида велосипед ва велосипед бутловчи қисмлари, вело-мотоцикл шиналари ишлаб чиқариш бўйича;
- “Zibo Herui China” корхонаси билан 6,8 млн. АҚШ доллари миқдорида олтингургутдан сульфат полимер ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича;
- “WMB Chemical Co.Ltd” компанияси билан 12,0 млн. АҚШ доллари миқдорида олтингургутдан сульфат углерод ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича;
- “ZRSC Technology Co.Ltd” компанияси 5,8 млн. АҚШ доллари миқдорида ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш лойиҳаси бўйича;
- “Starke Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан 1,5 млн. АКШ доллари миқдорида чинни идишлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича;
- “The Urumchi Silk Road Power Trading Co. Ltd” компанияси билан 20 млн. АҚШ доллари миқдорида сиқилган газ баллонлари ҳамда улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги
ПҚ-3874-сонли қарорига кўра Хитой давлатининг умумий 245 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри инвестицияси иштирокида амалга ошириладиган 11 та лойиҳалар киритилган. Улар қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва енгил саноат соҳаларида амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 13-15 октябрь кунлари вилоятимизга ХХР Хубей вилоятини Ухань шаҳри ҳокимият вакилларидан ташкил топган 6 кишидан иборат расмий делегациясининг ташриф буюрди. Унинг натижаларига кўра Ухань ва Фарғона шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Жорий йил ноябрь ойининг 13-15 кунлари Ухань шаҳрида биродар шаҳарлар халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти вакиллари хурматли меҳмонлар сифатида қатнашдилар.
2018 йилнинг ноябрь ойида Фарғона вилоятига Шандон вилоятининг Зибо шаҳри ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрдилар.