Президент Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Тадбир хорижий давлатлар, расмий делегация ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида «Қуш уяси» стадионида бўлиб ўтди.
Иштирокчи мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда ўзбекистонлик тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев юртимиз байроғини тантанали кўтариб ўтди.