Хитой мактаблари ҳақида қизиқарли маълумотлар

Хитойда яшаш осон эмас. Аҳолиси кўп бўлган мамлакатда ўз кунини кўриш учун тинимсиз меҳнат қилишга тўғри келади. Бироқ хитойлик болалар бунга тайёр ―уларнинг оғир меҳнати биринчи синфдан бошланади.

Ўз вақтида мен тўртта хитой мактабида инглиз тилидан дарс берганман (кунг-фу мактабида тренер ҳам бўлганман). Шу сабабли уларнинг мактабини таққослаш жуда қизиқ.

1. Кўплаб Хитой мактабларида иситиш қувурлари йўқ, шу сабабли устоз ва ўқувчилар устки кийимни ечишмайди. Марказиш иситгичлар мамлакат шимолида мавжуд. Хитойнинг марказий ва жанубий қисми илик иқлимга мослашгани учун жуда ҳам совуқ ҳавода кондиционерларни ёқиш мумкин. Мактаб формаси ― спорт кийими: кенг иштон ва қалин куртка. Форма деярли барча ерда бир хил. Мактабнинг барча ҳудуди катта темир дарвозалар билан ўралган. Улар фақат болаларнинг дарси тугаганида очилади.

2. Хитой мактабларида ҳар куни бадантарбия ва умумий йиғилиш қилишади. Йиғилишларда давлат ёки мактаб байроғи кўтарилиб, муҳим хабарлар айтилади. Учинчи дарсдан сўнг барча кўзларни чалғитиш учун турли машқлар бажаради.

Цзинань шаҳридаги мактаб ўқувчилари томда машқ бажаришади.

3. Катта танаффус асосан тушлик қилиш учун мўлжалланган ва у бир соатга чўзилади. Бу вақт ичида болалар ошхонага кириб (агар мактаб ошхонаси бўлмаса, уларга махсус қутиларда таом келтиришади) овқатланишади ва дам олишади. Барча мактаб ўқитувчиларига тўйимли таомлар бепул берилади. Тушлик одатда, гўштли ва иккита сабзавотли таом, гуруч ва шўрвадан ташкил топади.Қиммат мактабларда мевалар ва йогурт ҳам берилади. 4. Мазали ва тўйимли тушликдан сўнг кичик синф ўқувчиларига 5 дақиқа мизғиб олишига вақт берилади. Дарвоқе, бир вақтда ўқувчиларим дарсда ухлаб қолганида уларни юрак қонини қуйиб уйғотишга тўғри келган.

4. Ўқитувчилар жуда ҳам қадрланади. Уларни исмларига «устоз» қўшимчасини қўшиб чақиришади. Бир мактабда ўқувчилар ― менинг ўқувчиларим ёки бошқанинг фарқи йўқ, ― мени кўргач таъзим қилишди. Кўплаб мактабларда тартибсизлик учун жисмоний жазо қўлланилади. Ўқитувчи қандайдир айб иш учун ўқувчини қўл билан уриши мумкин. Менинг хитойлик дугонам айтишича, уларга инглиз тилини ўрганишлари учун маълум муддат берилган ва ёдланманган сўзлар учун уларни таёқчада уришган.

5. Хоналарда ўқувчиларнинг ўзлаштириш рейтинги осиб қўйилади ва бу уларнинг янада яхши ўқишига туртки бўлади. А дан Fгача бўлган баҳолар ичида энг юқориси А ― 90―100 фоизли кўрсаткич, F эса ― энг қониқарсиз 59 фоиздир. Яхши хулқ ― таълим тизимининг муҳим қисми. Масалан, тўғри жавоб ёки намунали хулқ учун дарсда ўқувчи бир хил рангли юлдузча ёки қўшимча балл олади. Дарсда гаплашиб ўтирганларнинг баллари олиб ташланади.

6. Хитойлик болалар ҳар куни 10 соатдан кўпроқ ўқишади. Дарслар одатда, тонгги саккиздан кундузги уч-тўртгача давом этади. Кейин эса улар уйига қайтиб, яна кечки соат ўнгача уй вазифаларини бажаради. Катта шаҳарда дам олиш кунлари репититор билан қандайдир қўшимча машғулотлар ўтказилади, болалар мусиқа, санъат ва спорт тўгаракларига қатнашишади. Болалик чоғиданоқ рақобат кучлилиги сабабли улар доим ота-она таъқиби остида бўлишади. Агарда болалар бошланғич мактаб имтиҳонидан яхши ўта олишмаса, уларнинг университетга кириши талаб қилинади.

7. Мактаблар хусусий ва давлат таълим даргоҳига ажратилган. Хусусий мактабларда таҳсил олиш ойига минглаб долларга айланиши мумкин. Асосий эътибор чет тилларини ўрганишга қаратилади. Шу сабабли юқори тоифали мактаб ўқувчилари бешинчи синфидаёқ инглиз тилида эркин сўзлаша олади. Шунингдек, Шанхайда махсус давлат дастури асосида чет эллик ўқитувчилар оддий давлат мактабларида дарс беришади.

8. Таълим тизими ёдлаб олишга асосланган. Болалар шунчаки катта ҳажмдаги матнларни ёдлаб олишади. Ўқитувчилар эса уларни ёддан айтиб беришни сўрашади ва мавзу қанчалик тушунарли бўлганига эътибор қаратишмайди. Бироқ ҳозирда альтернатив таълим тизими (болалардаги ижодий қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган Монтессорлар ёки Вальдорф) катта шухрат қозонмоқда. Албатта, бу каби мактаблар тўлови катта бўлиб, унда жуда кам инсон фарзандини ўқита олишга имкон топа олади.

9. Жуда ҳам қулоқсиз ёки ўқишни истамайдиган камбағал оила фарзандларини кўпинча умумтаълим мактабларидан олиб кетишади ва кунг-фу мактабларига юборишади. Улар у ерда эрталабдан кечгача машқ қилишади. Агарда омад кулиб боқса, бошланғич таълимни ҳам ўрганишади: улар жуда қийин бўлган хитой тилида ёза олиши, ўқиши керак бўлади.

Бундай таълим масканларида устозлар шогирдларни аямай калтаклашади. Бироқ эвазига ота-оналар тартибли ва кунг-фу мураббийи даражасига етган фарзандни қарши олишади.

Қаерда таҳсил олишдан қатъи назар, улар учта асосий сифатни ўзлаштиришга ҳаракат қилишади: меҳнат қила олиш, тартибга риоя қилиши ва ёши катта инсонларга ҳурматда бўлиш.

Уларни ёшликдан ўз соҳаларининг энг яхши бўлишга ўргатишади. Балки айнан шу сабабли хитойликлар жаҳоннинг кўплаб илғор соҳаларда биринчиликни эгаллаб келишмоқда.

Манба: xabardor.uz