“Ўйинчоқлар тарихи” фотосессияси

Статистик маълумотларга қараганда ер юзидаги энг кўп тайёрланадиган ўйинчоқлар Хитойнинг зиммасига тўғри келади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, бу қиймат 75 фоизга тенг.

Миллион турдаги ўйинчоқларни тайёрлаш учун қанча ишчи кучи керак эканлигини тасаввур эта оласизми?

Сураткаш Михаил Вольфнинг “Ўйинчоқлар тарихи” фотосессияси ёрдамида Хитойдаги энг катта ўйинчоқ заводининг иш жараёнига назар солишга муваффақ бўлдик.

Балки бу чексиз ишлаб чиқарилиш жараёнида қандайдир технология ёки роботлар иштирок этади, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо бундай эмас.  Ўйинчоқларнинг барини одамлар қилади. Уларнинг хаммаси қўл меҳнатида бажарилади.

Манба: xabardor.uz