Хитой ўзининг пайқаш қийин бўлган СН-7 учувчисиз учадиган қурилмасини жаҳон бозорига олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.
«Ҳозирги босқичда ХХР айрим харидорлар сотиб олишни рад этиши қийин бўлган янги ишланмани таклиф қилмоқда, чунки у бозорда харид қилиш мумкин бўлган «стелс» технологияси қўлланилган ягона дрондир», — деб ёзади China Daily газетаси.
Дрон Чжухайда бўлиб ўтаётган халқаро авиацион-космик кўргазмасида намойиш этилади. Экспортчи сифатида Хитой аэрокосмик аэродинамика академияси (ХААА) кўрсатилган.
Бош конструктор Ши Вэннинг айтишича, CH-7 2019 йилда илк парвозини амалга оширади ва «агар ҳаммаси яхши бўлса, 2022 йилдан туркум ишлаб чиқариш бошланади».
CH-7 қанотлари узунлиги 22 ва эни 10 метргача бўлиб, энг юқори парвоз оғирлиги 10 тоннани ташкил этади. Айни дамда Хитойнинг CH-5 дронининг парвоз оғирлиги 3,3 тонна бўлиб, ундан 1 тоннасини 50, 100 ва 200 килоли ракета ва авиабомбалар ташкил қилади. Ушбу қурилма 24та ракета билан парвоз қила олиши сабабли уни «учар қурол омбори» деб аташади.
CH-7 тезлигини соатига 920 километргача етказа олади, 13 километр баландликка чиқади ва 2 минг километр радиусда ҳаракатланади.
Айни пайтда Хитойда ишлаб чиқарилган CH туркумидаги дронлар ўндан ортиқ давлатга сотилган.