Август ойининг сўнгги кунлари Урумчи шаҳрида Марказий Осиё – Хитой журналистлари форуми бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик делегация аъзолари қатори таниқли журналист Муҳаммаджон Обидов ҳам иштирок этди.
У анжуманда Хитой матбуоти Ўзбекистондаги ОАВ лар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиши, Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида кўпроқ ва ранг-баранг ахборот тарқатиши зарурлиги ҳамда Марказий Осиё давлатлараро ягона ахборот нашрига асос солиш ҳақида гапирди.
Форум доирасида журналистлар Хитойнинг йирик ахборот агентлиги “China news service”нинг Шинжондаги ваколатхонаси фаолияти билан танишди. Шунингдек, Буюк ипак йўлидаги Турфон шаҳри, “Тянь-Шань Тьянчи” сайёҳлик мажмуасидаги “Осмон кўли” иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Муҳаммаджон Обидов Шинжоннинг диққатга сазовор жойларида бўлди. Урумчи кўчаларида сайр қилди. Тарихий масканлари, сўлим табиати, қадимий обидалари билан танишиб, сафар таассуротлари билан бўлишди.
Шинжондаги қадимий Турфон шаҳри Буюк ипак йўлидаги ғарб ва Марказий Осиёни боғловчи муҳим бўғин бўлган. Икки ярим минг йил аввал савдо сотиқ, ҳунармандчилик гуллаб яшнаган шаҳардан бизгача етиб келгани — шу! Аммо уни авайлаб асраяптилар.
Шинжоннинг Турфони узумзорларини кездик…
Турфон тумани Хитойнинг энг иссиқ жойи экан. 50 даража одатий ҳол. Шунинг учун сувни тежаш максадида ер ости каналлари қурганлар.
Турфон гўзаллари, Шинжоннинг Дунгон ва Уйғур бозори манзаралари…
Конференциядан лавҳалар. Тадбир Шинжон Уйғур автоном райони Халқ Кенгаши Уйида ҳам давом этди. Унда энг юқори мавқедаги раҳбарлар иштирок этди. Шу ерда ахборот агентликлари билан ўзаро музокаралар ҳам олиб бордик.
Дунёда ягона Шинжоннинг табиати қизиқ. Турфон ёки Хутандан шарққа юрсангиз минглаб километр саҳрога юз тутасиз. Урумчидан ғарбга юз километр йўл юриб «Осмон кўли»га кўтариладиган бетакрор гўзал манзарага дуч келасиз. Кескин бурилишлар, илонизи йўллардан қуюқ ўрмон оралаб, аста юқорига кўтариласиз. Денгиз сатҳидан юз, беш юз, минг, икки минг, икки минг саккиз юз етмиш метр баландликка чиққанингизда ақл бовар қилмас манзара сизни махлиё қилади. Абадий музликларга бурканган Тянь Шан тоғадан оқиб келаётган ирмоқлар улкан ҳавзада йиғили, ундан тошиб чиққкани водийга югурлайди. Бу ўша мўжизавий «Осмон кўли». Яна уч юз метр дорга осилган вагончаларда кўтарилсангиз, эх, таърифга сиғмас гўзалликдан баҳра оласиз. Бир ёнда 50-60 метр баландликдаги қуюқ арчазор ўрмон, бир томонда «Осмон кўли»дан кўтарилаётган, гиёҳлар ифорига бурканган хушбуй ҳаво. Бу ерлар ҳам Шинжон! Уйғур, қозоқ, ўзбек, қирғиз, тотар биродарларимиз неча асрлардан буён яшаб келаетган Ватан.
Шинжондаги Пекин анъанавий опера театри билан танишдик. 1000 ва 200 ўринлидан иккита зали бор экан. Қаҳрамонлар қиёфаси, кийимлари ҳақида маълумот бердилар. Кичик залда биз учун операдан лавҳалар ижро этишди. Шунингдек, Буюк ипак йўли музейида ҳам бўлдик.
Мавзуга оид: