Циндао`да журналистлар «Хитой саёҳатномаси»да қатнашмоқда

Хитойнинг Шандун провинцияси, Циндао шаҳрида «Хитой саёҳатномаси» медиа алмашинуви фаолияти бошланди

22 май куни Шарқий Хитойнинг Шандун провинцияси Циндао шаҳрида “Хитой саёҳатномаси” деб номланган оммавий ахборот воситалари алмашинуви тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда 18 давлатдан 30 нафарга яқин журналист қатнашди.

Улар Хитойнинг тарихий ва маданий мероси, замонавий технологияларнинг ривожланиши ва Хитой шаҳарларининг юқори сифатли ривожланиши билан танишишга таклиф қилинди.

— Фаолият Хитой ва дунёни боғловчи кўприк вазифасини ўтайди, — дейди Хитой Коммунистик партияси Циндао шаҳар қўмитаси аъзоси, Хитой-Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ККП иш қўмитаси котиби Чжан Синчжу.

Чжан Синчжу очилиш маросимида нуқт сўзламоқда

Хитой Халқ дипломатияси ассоциацияси президенти Ву Хайлонгнинг таъкидлашича, мазкур фаолият орқали хорижий журналистлар Хитойнинг ҳар томонлама ва кучли қиёфасини холисона кўрсатиш учун ҳақиқий Хитойни кашф этишлари ва ўз ахборотлари орқали кўрган ва эшитганларини ифода этишлари мумкин.

Ву Хайлонг тадбир очилиш маросимида нутқ сўзламоқда

Киберкосмос маъмуриятининг Киберкоммуникациялар бюроси директори ўринбосари Чен Рензенинг таъкидлашича, журналистлар аҳоли ўртасида яқин алоқа ўрнатиш учун муҳим ришта. «Умид қиламизки, журналистлар фаолияти орқали Хитой ва дунё ўртасидаги ўзаро тушунишни ривожлантириши мумкин», деди Чен.

Чен Рензе
Шан Ченгбиао, Global Times Online бош менежери

«Бу йил Покистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 72 йил тўлади. Биз Циндао эришган ютуқларидан ҳайратдамиз», — деди Покистан Обсервернинг рақамли технологиялар бўйича бош мутахассиси Сауд Файсал.

Сайд Файсал

Ўзбекистоннинг “Народное слово” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Руслан Кенжаев Циндао шаҳрининг ҳаётийлигидан чуқур таассуротда. Бу ерда у тезюрар поездларнинг одамлар, шаҳарлар, мамлакатлар ўртасидаги саёҳатлар вақтини қандай қисқаришини кўрмоқда.

Суратда Руслан Кенжаев (чапдан биринчи).

Хорижлик журналистлар бир ҳафта давомида ўзининг маданияти билан машҳур бўлган Вейфан шаҳри ва конфуцийчиликнинг ватани ҳисобланган Жининг шаҳрида ҳам бўлади.