Чин ўлкаси 2020 йилда “қизил сайёра”га махсус қурилма учиради. Ушбу восита Марсга қўнади ва тадқиқотлар олиб боради. Бу ҳақда Женьминь Жибао манбаси хабар берди.
Бундан ташқари, жорий йилда “Чанъэ-5” номли қурилма Ойга учирилади. У Ернинг табиий йўлдошидан тупроқ намуналарини олиб келади.
![](http://ni-hao.uz/wp-content/uploads/2019/03/20160824085808_236.jpeg)
Шу йил бошидан “Чанъэ-4” Ойнинг орт томонига муваффақиятли қўндирилгани ҳақида хабар берилан эди. Бу инсоният тарихидаги Ҳилолнинг бизга кўринмас томонига муваффақиятли юборилган космик ускунага айланганди.
![](http://ni-hao.uz/wp-content/uploads/2019/03/20160824085656_689.jpg)