Баҳор байрами авжида

Хитойда Чунсзе (春节) байрами  — ой тақвими бўйича янги йил яъни, баҳор умумиллий байрами кенг нишонланмоқда.

Фото: СИНЬХУА

Маълумот учун, ой тақвими бўйича Янги йилнинг биринчи куни — Хитойнинг асосий умуммиллий байрамларидан бири ҳисобланади. Бу йил Хитой Янги йилининг биринчи куни 5 февралга тўғри келди.

Фото: СИНЬХУА

Байрам 5 февралдан 20 февралгача давом этади, бироқ хитойликларнинг ўзи байрам муносабати билан расман фақат етти кун — 12 февралга қадар дам олади.

Фото: СИНЬХУА

Эътиборли томони, ой тақвими бўйича бу йил Хитойда 4717 йил кутиб олинди.