Хитой Ўзбекистонга қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 250 млн юань (37,5 млн доллар) беғараз молиявий ёрдам кўрсатади.
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
Битим ХХР ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 млн юань (37,5 млн доллар) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Бугунги кунгача мамлакатлар ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилган.