Узунлиги 2450 км бўлган Тяньцзинь — Гонконг тезюрар поезди ишга тушди

Тянцзинь ва Гонконг шаҳарларини туташтирувчи тезюрар темир йўл ишга туширилди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди.

Маҳаллий вақт билан соат 10:58 да  Тяньцзиндан чиққан 1 100 йўловчилик «G305» тезюрар поезди орадан ўн соат ўтиб Гонконгга етиб бориши керак. Орадаги масофа — 2450 километр.

Тяньцзиндаги Ғарбий вокзал директори ўринбосари Жэнь Хунцюаннинг айтишича, поездга чипталар саноқли дақиқаларда сотилиб кетган. Иккинчи класс вагонлар учун чипта нархи — 1092,5 юань ($159 атрофида).