Хитой нафақат гинкго дарахтининг ватани, балки унинг фойдали ҳусусиятлари биринчилардан бўлиб ўрганилган мамлакатлардан биридир. Бугунги кунда мавжуд бўлган қадимги гинкго дарахтларининг ёшини ҳисобга олсак, улар Шанг ва Чжоу сулолалари даврида, яъни 3000 йилдан кўпроқ вақт олдин кенг миқёсда ўсган.
У ноодатий табиатга эга. Эркак дарахтларда фақат шу турдаги гуллар ўсади, урғочи дарахтларда ҳам шундай. Уруғлантирилгандан кейин улар мева бериши мумкин. Aгар бирор жойда фақат эркак ёки фақат урғочи дарахтлар бўлса, улар ҳеч қачон мева бермайди. Баргларининг кўриниши ҳам ўзгача. Елпиғични эслатади. Гинкго нисбатан секин ўсади, табиий шароитда етиштиришдан кўпайишгача 20 йилдан кўпроқ вақт кетади ва фақат 40 йилдан кейин кўп миқдорда ҳосил олиш мумкин. Шу муносабат билан гинкго «бобо ва набира дарахти» деб аталади. Демак, дарахтни набира-чевара кўргандан кейингина мевасини татиб кўрган одам экади.
Хитойда мазкур дарахт саломатлик, узоқ умр, бахт ва фаровонликни англатади. Гинкго одамларга катта фойда келтиради, чунки у озиқ-овқат, дори-дармон, ёғоч, яшил майдон, манзарали ўсимлик ва бошқа вазифаларда қўлланилади. Дарахтнинг иқтисодий, фармацевтика ва экологик қиймати ҳам юқори. Уруғлари одатда “оқ мева” деб аталади ва гинкгонинг ўзи «оқ мевали дарахт» деб ҳам номланади. Меваси юқори сифатли ёнғоқ бўлиб, озуқавий моддаларга бой, таъми ширин, ейиш мумкин, аммо унинг ҳаддан ташқари дозаси заҳарланишга олиб келади.
Гинкго мевалари антибактериал таъсирга эга, улар кучли йўтални даволайди, қондаги холестерин даражасини пасайтиради.
Мавзуга оид:
- Ногиронлиги бор икки хитойлик ўрмон яратишди (видео)
- Яшил воҳага айланган саҳро (видео)
- «Сайханба» ўрмони қандай яралган? (видео)
- 70 ёшли оёқсиз хитойлик фуқаро 19 йилда 17000 дона дарахт кўчатини экди
- Фотоархив: Президентлар «Дўстлик дарахти»ни экмоқда