Бу фотошоп эмас! Чжанъе Данься тоғларининг ранг-баранг тепаликлари

Табиат томонидан яратилган кўп рангли бўёқлар билан зеб берилган ғайриоддий манзара умр бўйи эсда қолиши шубҳасиз. 2010 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Чжанъе Данься тоғлари Хитойнинг Чжанъе минтақасидаги Геологик боғда жойлашган.

Фотосуратларда бу жойларнинг гўзаллиги ғайритабиий кўринади. Бир пайтлар 100 миллион йил олдин бу ҳудуд улкан сув омборининг туби бўлган. Ҳавзадаги сув буғланиб, пастки чўкинди жинслар қотиб қолган. Ушбу шаклланиш даврига қизил қумтош ва чўкинди жинслар киради. Бу даврда ҳосил бўлган тошларда иридий кимёвий элементи бўлиб, у ер юзида жуда кам учрайди.

Минг йилликдаги атроф-муҳит, ёғингарчилик, атмосфера ҳодисалари таъсири остида бу тошлар замонавий кўринишга келган. Қумтош ва бошқа жинсларнинг оксидланиши натижасида турфа ранглилик ҳосил бўлган. Уларнинг турли қатламлари таркибидаги баъзи моддалар атмосфера ҳодисаларига турлича таъсир кўрсатган.

Ўз йўлини очган янги дарёлар ва тошлар ҳаракати ландшафтни шакллантирди. Кейин дарёлар яна қуриб қолди ва энди табиатнинг кўп миллион йиллар давомида қилган машаққатли меҳнати самарасини кўриш мумкин. Ушбу тоғларда қизиқарли бўлган жуда кўп кичик ғорлар ва тошлар мавжуд. Ҳар бир ғор бошқаларидан ажралиб туради.