Бугун мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятидан тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Ривожланган давлатлар билан йўлга қўйилаётган кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ютуқларимиз янада салмоқли бўлишида муҳим аҳамият касб этаётир.
Ўзбекистон — Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичи
Истиқлол йилларида Ўзбекистон халқаро майдонда тинчлик ва ҳамкорликка асосланган прогрессив ташқи сиёсат юритиб келмоқда. Қисқа давр ичида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, уни халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектига айлантириш борасида кўплаб муҳим ишлар амалга оширилди.