“Кимни учратсанг, юзида кулги билан “ни ҳао” деб қарши олади”.  Гуилинга саёҳат

Ҳадисда илмни Чинга (Хитойга) бориб бўлсада ўрганинглар дейилади. Айни ҳадисдан келиб чиқиб ташриф буюрмаган бўлсакда, 2010-2014 йиллар мобайнида бир қисм илмни Хитойда олиш насиб қилган.

Хитойда байрамлар жуда мўл. Янги йил, Баҳор байрами, Хотира (Чинг Минг) кунлари, Ишчилар куни, Аждарли қайиқлар фестивали, Миллий кунлар ва Куз байрами кабилар шулар жумласидан. Ҳар бир байрам ўртача 3-4 кун нишонланади. Мисол учун, 2020 йилда Баҳор байрами 24-30 кунлари (6 кун), Хотира кунлари (Чинг Минг) 4 апрелдан 6 апрелгача (3 кун), Ишчилар куни 1 майдан 5 майгача (5 кун), Аждарли қайиқлар фестивали 25 июндан 27 июнгача (3 кун), Миллий кунлар 1 октябрдан 8 октябргача (8 кун) ҳамда Янги йил ва Куз байрамлари 1 кундан нишонланиши белгиланган. Асли, ҳордиқ кунларининг кўплиги дангасаларни кўпайтирмаган, аксинча, ички туризмнинг ривожланишига кенг имконият яратиб берган. Хитой Миллий Кунлари баҳонасида Гуилинга қилган саёҳатимиздан баъзи маълумотларни улашамиз.

Гуилин – Хитой Халқ Республикаси миллий валютасининг 20 юанлик пул нотасида акс этган Хитойнинг энг гўзал масканларидан бири. Ушбу ҳудуд маҳаллий савдогарларимизнинг энг севимли манзили Гуангжоу провинциясига қўшни вилоят Гуангхи автоном провинциясида жойлашган.

Гуилин кўплаб оҳактошли карст тепаликлар ва икки кўлдан (Шанҳу ва Ронгҳу) ташкил топган ажойиб манзарали ҳудуд. Гуилинда расмда кўрганингиз каби бамбукли қайиқларда кўл бўйлаб саёҳат қилишингиз, ёки вилосипед ижарага олиб ҳудуд бўйлаб айланишингиз мумкин. Айнан мен ва менинг ўртоқларим саёҳатнинг энг ёқимли аммо бироз машаққатли турини ҳам синаб, кўл бўйлаб 20-25 километрлик масофани асосан пиёда юриб ўтдик. Албатта, 25 километрлик саёҳатнинг бир қисми қайиқда, яна бир қисми велосипедда ва қайтиш қисми мини-автобусда кечди. Аммо, режалаштирилган 1 кунлик саёҳат ажойиботларга бой бўлган. Пиёда мандарин ва помело боғлари, шолипоялар, бамбукли қоялар бўйлаб саёҳат ҳамда табиат бағрида дўстлар билан қилинган пикник. Ҳудуд туристларга бой бўлганлиги учун одамлари туристларга нисбатан жуда мулойим ва ҳушмуомалали. Кимни учратсанг, юзида кулги билан “ни ҳао” деб қарши олади.

Гуилин маҳаллий балиқчилари ўзининг но-анаънавий балиқчилик услуби билан оламга машҳур. Балиқчилар ўзининг балиқчи қушлари билан асосан тунда ов қиладилар. Балиқчининг қўлидаги фонус балиқларни жалб қилган пайтда, балиқчи қуш уларни овлайди. Лекин, ақлли балиқчининг балиқчи қуш бўйнига тақиб қўйган ҳалқаси туфайли қуш йирикроқ балиқларни юта олмайди ва балиқчи йирикроқ балиқларни қуш оғзидан тортиб олади. Балиқчиликнинг ажойиб усули. Шундай эмасми!?
Гуилиндан унча узоқ бўлмаган ҳудудда   жойлашган Лонгшенг шоли майдонлари, айниқса, машҳур. Ушбу шоли тепаликлари 650 йиллик тарихга эга.

Шоли майдонлари денгиз сатҳидан 600 — 800 метр баландликкача кўтарилган. Шоли майдони манзараси айниқса куз ойида турли рангда жиловланади. Ушбу гўзалликни томоша қилган кўз эгасининг бор дарди тўкилади.

Дунёда жаннатмакон жойлар жуда кўп. Бундай жойларга саёҳат қилиш инсон онгида жаннат манзараларини шакллантиради ва Яратганнинг қудратига яна бир бор қойил қолишга чорлайди.

Муаллиф ҳақида:   

Умиджон Ахунжонов 2010-2014 йиллар давомида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг грантлар дастури асосида ХХРнинг Ухан Технологиялар университетида менежмент йўналишида таълим олган. Ҳозирда Salam Tour бронлаш ва саёҳат фирмасининг таъсисчиси ва бошқарувчи директори сифатида фаолият юритмоқда.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Жиангсу ’да бўлганмисиз?
Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХХР ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларнинг тобора яқинлашуви, айниқса, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабат сабабли Ўзбекистон вилоятлари ва ХХР провинцияларининг тўғридан-тўғри ...
Хитойча савдонинг антиқа усули
Хитойдаги баъзи мебел дўконларда харидорлар учун турли хилдаги қулайликлар яратилган. Масалан, мебел сотиб олишдан олдин уни синаб кўришларига рухсат берилади. Қизиқ-а? Нега энди шундай илтифотни қўлдан ...
“Аватар изидан” : Фазовий боғга саёҳат (фото+видео)
Ҳар сафар шамол йўналиши, об-ҳаво ўзгарганида бу ерни томоша қилиш янада ажойиб бўлади.  Буларнинг барчаси қуёшнинг  қандай  нур сочиши, булутларнинг жойлашувига, қаер турганингизга боғлиқ. ...
Урумчи ёҳуд «Савдогарлар шаҳри»га саёҳат (фото+видео)
Шинжон Уйғур Автоном Районининг сиёсий-иқтисодий маркази Урумчи шаҳрини турли номлар билан атаса бўлади. Хитойнинг ғарбий дарбозаси. Ғарбу Шарқ юзлашган шаҳар ёҳуд савдогарлар шаҳри. Бундай таърифу ...
Дарё устидаги антиқа кўприк (фото+видео)
Хитойнинг Хубей провинциясида узунлиги 4 километр бўлган биринчи экологик автомагистрал кўприк барпо этилди. Қурилиш ишлари бошланишидан аввал кўприк ўтиши керак бўлган жойни танлаш муаммога айланди. Чунки ...
Кўринмас мато ҳақида эшитганмисиз? (видео)
Хитойлик олимлар тўлиқ кўринмас материални ишлаб чиқармоқда. Матонинг хусусиятлари квант заррачаларининг сунъий яратилган тузилмаси билан боғлиқ. Бундай материаллар инфрақизил  нурланишни синдиришнинг манфий кўрсаткичига эга. Шу ...
Хитой қандай қилиб коронавирусни енгмоқда?
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Чин мамлакати қайси усул билан даҳшатли инфекциянинг тарқалиш йўлларини тўсгани, эпидемияга қарши самарали ...
Хитой муваффақиятининг сири нимада?
Ҳозирги кунда халқаро ҳамжамият ва ОАВ “осмоности ўлкаси” деб ном таратган замонавий Хитой Халқ Республикаси — кўҳна Чин халқи эришаётган улуғвор ютуқлар тўғрисида кўп ...
Ногирон бола дўсти ёрдамида олти йилдан бери мактабда ўқимоқда (видео)
Сичуань провинциясида яшовчи ногирон бола синфдоши ёрдамида олти йилдан бери мактабдаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. 12 ёшли Сюй Биньян қуёшли кунда ҳам, ёмғирли кунда ...
Сучжоуда 3D-принтерда девор яратилди (видео)
Хитойнинг Сучжоу шаҳрида 3D-принтерда тайёрланган энг катта объектнинг қурилиши якунланди. Winsun компанияси тошқинлардан ҳимоя учун 500 метр узунликдаги деворни қурди. Конструкция алоҳида қисмлардан қурилган, бироқ ...
Xiaomi ўзининг биринчи автомобилини тақдим этди (видео)
Смартфонлар, маиший техника ва компьютер ускуналари ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган Xiaomi бренди автомобил бозорида ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. Таъкидлаш жоизки, бу фаолият доирасини ...
Сиз билган ва билмаган “Шанси” (видео)
Провинция: Шанси Маъмурий маркази: Тайюан Майдони:  156 700км² Аҳолиси:  37 миллиондан зиёд киши Маъмурий бўлиниши: 11 шаҳар, 81 туман, 81 қишлоқ. Йирик шаҳарлари: Тайюан, Датун, Чанчжи, Янцюан. Шанси провинцияси ...