Буюк Хитой девори маҳаллий сайёҳлар учун очилди

Хитойда кўпгина соҳалар қатори туризм ҳам аста-секин тикланиб боряпти. Куни кеча ҳукумат Буюк Хитой деворининг бир қисмини сайёҳлар учун очишга қарор қилди.

Ҳозирча мазкур тарихий-маданий объект айрим чекловлар билан ишлайди. Яъни, биринчидан фақат “Бадалин” деб номланган, энг аввал қад кўтарган ва жуда машҳур ҳисобланган бўлимни томоша қилиш имкони яратилди. Қолаверса, сайёҳлар сонига нисбатан суткасига 20 минг кишини назарда тутувчи кунлик квота белгиланди.

Девор ҳудудига киришда сайёҳ шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва саломатлиги тўғрисидаги электрон маълумотномани кўрсатиши, албатта тиббий ниқобда бўлиши шарт. Барча келувчиларнинг иситмаси ўлчанади.

Қарор фақат Хитойда яшайдиган шахслар учун амал қилади. Зеро, 2020 йил 28 март кунидан мамлакатга, гарчи виза муддати тугамаган ёки вақтинчалик яшаш гувоҳномаси мавжуд бўлса-да, хориж фуқароларининг кириши вақтинча тўхтатилган. 24, 72 ва 144 соатлик визасиз транзит тартиби ҳам вақтинча бекор қилинган.

Мавзуга оид:

Асрлар оша инсониятни ҳайратлантираётган девор

Эпидемия устидан ғалаба қозонилган бўлса-да Хитойда вируснинг бошқа мамлакатлардан кириб келишидан ҳавфсирашмоқда.

Бинобарин, Хитой ОАВ хабарига кўра, Хайнанда туризм саноатини қўллаб-қувватлаш дастури йўлга қўйилди. Мазкур орол-провинция ҳукумати ҳудуддаги туризмга ихтисослашган компаниялар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион юань (тахминан 20 миллион доллар) ажратди.

Ушбу дастурдан 30 га яқин чора-тадбирлар ўрин олган. Жумладан провинция салоҳиятини халқаро миқёсда илгари суриш ҳам кўзда тутилган.

Масалан, шу йилнинг ўзидаёқ Хитой ҳукумати биринчи Хайнань халқаро яхталар намойишини ўтказиш ниятида.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Вухан дарвозалари очилди. Энди у ёпиқ шаҳар эмас
Хитой ҳукумати коронавируснинг янги тури туфайли 76 кун давомида ташқи дунё билан алоқани узиб қўйган Вухандан чиқиш йўлларини очди. 8 апрелга ўтар кечаси шаҳар дарвозалари ...
Коинотдан сирли сигналлар аниқланди
Хитойлик астрономлар сайёрамиздан 3 млрд ёруғлик узоқлигида жойлашган бўлиши мумкин бўлган манбадан тарқалаётган тезкор сигналларни қайд қилишди.  Сигналларни 500 метрлик апертурага эга дунёдаги энг катта ...
Пекинда энг йирик  электр автомобилларини зарядлаш станцияси очилди
Пекинда энг йирик электр автомобилларини зарядлаш станцияси 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинлари вақтида хоккей мусобақалари ўтказиладиган Укесун спорт марказининг ер ости тўхташ жойида фойдаланишга топширилди. Давлат ...
Вухандан беморларга ёрдам берган мосламалар олиб келинди
Вухан шаҳрида КТЭА электр мосламалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА мосламалари билан жиҳозланган. Инновацион ...
Жеки Чан’дан 1 миллион юан мукофот
Машҳур киноактёр Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга бир миллион юан мукофот ваъда қилмоқда. Актёр бу мукофот касалга даво топишни тезлаштиришидан умидвор. У шунингдек Хитойга ...
Хуанцзян-Маонан автоном тумани қашшоқликдан чиқарилган ҳудудга айланди
Жанубий Хитойда жойлашган Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Хуанжианг-Маонан автоном уездининг умумий аҳолиси 378,200 кишини ташкил этади. 9-май куни Гуанси-Чжуан автоном туманидаги яна 21 уезд, туман ва ...
Шанхай гўё дунё матбуотининг пойтахтига айланган
Бугун Шанхайда халқаро медиафорумнинг танишув кечаси бўлиб ўтди. Илгари форумга 40 та мамлакат журналистлари келмоқчи деб хабар берилганди. Сўнгги кунлар унинг ишида қатнашмоқчилар сони ...
Хитойда нима бўляпти? Воқеа жойидан махсус репортаж
Таниқли биолог-шифокор, блогер Бахтиёр Шералиев айни дамда Хитойда иш фаолиятини давом эттирмоқда. У ижтимоий тармоқлардаги ваҳимали, ёлғон хабарларга муносабат билдирди. «Ҳозир ўзим айни вақтда Хитойда, ...
Энди хитой тилини ўрганиш янада осонлашади
Мамлакатимизда чет тилларини мукаммал ўрганган йигит-қизлар сафи йил сайин ортиб бормоқда. Уларнинг халқаро кўламда илм олишга бўлган қизиқишини кучайтириш, хорижий тилларни билиш даражасини юксалтиришга ...
Хитойда умуммиллий мотам куни эълон қилинди
Хитой расмийлари 4 апрелни коронавирус пандемияси оқибатида ўлганлар ва беморларни қутқариш учун ўзини қурбон қилган шифокорлар хотираси учун умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Давлат ...
Ўзбекистонда Сичуан (Хитой) университетининг филиали очилиши мумкин
2020 йил 24 июнь куни Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида Сичуан провинцияси Ташқи ишлар канцелярияси билан музокаралар ўтказилди. Бу ...
Хитой ҳукумати одамларга машина сотиб олиш учун пул беришни бошлади
Хитой ҳукумати ҳозир оғир кунларни бошдан ўтказаётган миллий автомобилсозлик соҳасини қўллаб қувватлашнинг оқилона йўлини топди. Мамлакат фуқароларига янги машина сотиб олиш учун $1,4 минггача ...