Фото: «novate»
«Uzbekistan Airways» уч йиллик танаффусдан сўнг 10 январдан бошлаб «Тошкент – Пекин – Тошкент» йўналиши бўйича парвозларни тиклади.
Компаниянинг маълум қилишича, Хитойга кириш учун йўловчиларга виза ва амал қилиш муддати 48 соатдан кўп бўлмаган ПЦР-тест натижаси керак бўлади.
Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни 2020 йил февралида коронавирус пандемияси сабаб тўхтатганди.
Шунингдек, 2020 йил март ойида саёҳатга чекловлар жорий этилганидан бери биринчи марта чет эллик сайёҳлар учун ҳам чегаралар очилди. Саёҳатчилардан энди карантин талаб қилинмайди, лекин саёҳатдан 48 соат олдин ўтказилган ПЦР тестини талаб қилинади.
Қолаверса, Хитой ҳукумати чет элликлар учун мунтазам визалар ва вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар беришни бошлади.
Мавзуга оида: