Вухан қандай шаҳар? (видео)

Вухан — Хубей провинциясининг марказий шаҳри. Маълумотларга кўра, дунёнинг йирик шаҳарлари рўйхатида 42 – ўринда, Хитойда 7 – ўринда туради. БМТ маълумотларида айтилишича, Вуханда 9 миллиондан 11 миллионгача киши истиқомат қилади. Шаҳарнинг ҳажми ва унинг иқтисодий тараққиёти Осиё ҳамда жаҳоннинг бошқа мамлакатларига, шу жумладан, АҚШгача бу қадар катта тезликда тарқалганига ойдинлик киритгандек бўлади. 2016 йилдан бери ҳар йили Вухан  Тяньхэ аэропорти 20 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатади. У ердан Лондон, Париж, Дубай ва ер шарининг бошқа кўплаб шаҳарларга тўғридан-тўғри ҳаво парвозлари амалга оширилади. Янцзи дарёси қирғоғида жойлашган шаҳар ўзининг юқори технологияси ва саноати билан танилган. Вуханда саноатлашган зоналар кўп ва 52 та ўқув муассасалари бўлиб, унда 700 минг талаба таҳсил олади. Fortune Global рўйхатидаги 500 та йирик компаниянинг 230 таси шаҳар саноатига сармоя киритган.